Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 22 ноябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие добровольческого батальона имени Судоплатова во время получения ими военной техники в Запорожской области.
Военнослужащие добровольческого батальона имени Судоплатова во время получения ими военной техники в Запорожской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари ҳужумлари сони ва кўлами камайишда давом этди. Барча уринишлар қайтарилди, УҚК томонидан йўқотишлар 125 нафар атрофида бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақида 21 ноябрнинг асосий хабарлари.

Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Жанубий-Донецк йўналишида Новомихайловка, Владимировка, Павловка ва Новодаровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бой берилган позицияларни қайтариш мақсадида уринишди. Ҳужум артиллерия ёрдамида тўхтатилди ва душман дастлабки позицияларига қайтарилди. УҚК йўқотишлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, бир танк, иккита БМП ва бешта зирҳли машина ва бешта ҳарбий техникани ташкил қилди.
Купянск йўналишида ЛХРнинг Куземовка аҳоли пунктида УҚКнинг ҳужумга уринишлари бартараф этилди, артиллерия ва оғир ўт ўчирувчи тизимлардан ўқ узилиши натижасида душманнинг 35 дан ортиқ ҳарбийларни, иккита зирҳли машина ва тўртта пикап йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида душман ЛХРнинг Голиково ва Червонопоповка аҳоли пунктлари йўналишида икки рота тактик гуруҳи кучлари билан ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Душман кучлари тўпланган жойига артиллерия зарбалари бериш натижасида - у тарқатиб юборилди. Кун давомида 20 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, учта пиёда аскарнинг жанговар машинаси ва битта зирҳли машина йўқ қилинди.
Россия оператив-тактик ва армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси Харков вилояти Шевченково, ДХРнинг Красний Лиман, Запороже вилояти Камишеваха ва Преображенка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг қўмондонлик пунктларига, 54 та артиллерия бўлинмаси ва 124 та ўқ отиш жойлари, ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Днепровское аҳоли пункти ҳудудида Украина диверсион-разведка гуруҳи Днепр дарёсининг чап қирғоғига қайиқда ўтишга уринаётганда йўқ қилинди.
ДХРнинг Краматорск аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг қурол-яроғ ва ҳарбий техника омбори йўқ қилинди.
Харков вилояти, Пилная қишлоғи яқинида бўлиб ўтган контрбатарея жанги вақтида Украина Қуролли Кучларига қарашли "Ураган" кўп ўқли ракета тизимининг иккита қурилмаси ўқ узиш позицияларига зарба берилди.
ЛХРнинг Кременная, ДХРнинг Покровское, Макеевка ва Херсон вилоятининг Каховка аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳаво мудофаа кучлари тоонидан бешта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширилди.
Шунингдек, Харков вилоятининг Стрелечя ва ДХРнинг Новотроитское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг "Ураган" ва "Вилха" кўп ракета тизимларининг 11 та ракетаси тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украинанинг жами 333 та самолёти, 177 та вертолёти, 2543 та учувчисиз учиш аппарати, 388 та зенит-ракета комплекси, 6743 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 901 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 3607 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7302 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0