Сиёсат

Ўзбекистон ва Хитой Афғонистонга ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаСпецпредставитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев встретился со спецпредставителем МИД КНР Юэ Сяоюнем.
Спецпредставитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев встретился со спецпредставителем МИД КНР Юэ Сяоюнем. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили учрашди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, томонлар суҳбат чоғида икки мамлакатнинг Афғонистон инқирозини тинч йўл билан тартибга солиш, мамлакатга тез орада гуманитар ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатлари юзасидан фикр алмашишган.
Хитой ТИВ вакили Ўзбекистон раҳбариятининг Ўзбекистон-Хитой мулоқотини, шу жумладан Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш сиёсатини юқори баҳолаган.
Томонлар Афғонистондаги кескин ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, бу ерда мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашиш фақат ушбу давлат янги ҳукуматига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг муштарак ёндошувларини ишлаб чиқиш асосидагина амалга оширилиши мумкинлигини қайд этишди.
Шунингдек, Афғонистон ҳудудида энергетика ва транспорт-логистика соҳасида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги ҳам таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0