Иқтисод

Ўзбекистонга машина импорт қилиш кўпайди

© worldcarawardsНоминанты конкурса "Автомобил года 2021"
Номинанты конкурса Автомобил года 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга умумий қиймати 600 млн доллардан ортиқ енгил автомобиллар импорт қилинган.
ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан қиймати 635,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 25 048 та енгил автомобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўмга кўра, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 896 тага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга 27 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилинган. 10 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 9332 та;
Корея – 7600 та;
Қозоғистон – 5717 та;
Россия – 1443 та;
АҚШ – 475 та;
БАА – 127 та;
Япония – 122 та;
Германия – 111 та.
Шунингдек, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 55,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 749 дона электромобил импорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0