Ўзбекистонлик шахматчилар ЖЧда муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасидан халқаро гроссмейстерлар Нодирбек Яккуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Исроилда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича FIDE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасидан халқаро гроссмейстерлар Нодирбек Яккуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.
Кеча, мусобақада 3 ва 4-тур баҳслари ўтказилди.
Барча турларда қайд этилган натижалар:
1-тур: Ўзбекистон 1.5 — 2.5 Озарбайжон.
2-тур: Ўзбекистон 2.5 — 1.5 Исроил.
3-тур: Ўзбекистон 2.5 — 1.5 АҚШ.
4-тур: Ўзбекистон 3.5 — 0.5 Ҳиндистон.

4-тур якунига кўра 6 очко жамғарган жамоа “Б” гуруҳда етакчига айланди ва муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Энди улар 5-турда Польша жамоасига қарши дона сурашади.
Маълумот учун, 5 та тур якунига кўра, “А” ва “Б” гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 4 тадан жамоа чорак финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Янгиликлар лентаси
0