Ўзбекнефтгаз ва Тюмень нефть-газ кластери ўзаро ҳамкорликни бошлашга келишиб олди

© ЎзбекнефтгазЎзбекнефтгаз ва Тюмень нефть-газ кластери
Ўзбекнефтгаз ва Тюмень нефть-газ кластери  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекнефтгаз Тюмень вилояти инвестиция сиёсати ва тадбиркорликни Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш департаменти директори Машуков Антон Андреевич билан музокаралар олиб борди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекнефтгаз ва Тюмень нефть-газ кластери икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш ва янада кенгайтиришга келишиб олди.
“Ўзэкспомарказ”да 14-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳам иштирок этди.
Кўргазма доирасида Россия федерациясининг Тюмень вилояти инвестиция сиёсати ва тадбиркорликни Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш департаменти директори Машуков Антон Андреевич билан музокаралар олиб борилди.
Музокараларда Тюмень нефть-газ кластери билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва шериклик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича қуйдаги келишувларга эришилди:
Тюмень нефть ва газ минтақалараро кластери ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар бўйича батафсил маълумотлар ҳамда импорт ўрнини босиш учун зарур бўлган ускуналар реестри билан таъминлаш;
келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш мақсадида икки томон тақдим этилган материалларни ўрганиш;
стратегик ривожланиш, инвестиция дастурлари ва нефть-газ саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар соҳасидаги ҳамкорлик.
Шунингдек, Тюменда 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган экспорт Форум-2022 (ТЭФ-2022)да “Ўзбекнефтгаз” вакилларининг ташрифи режалаштириб олинди.
Ушбу келишувларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекнефтгаз ва Тюмень вилояти нефт-газ компаниялари ўртасида видеоконференция шаклида "Етказиб берувчилар куни" ўтказилади.
Маълумот учун, Тюмень нефть ва газ минтақалараро кластери нефть ва газ бозорининг турли иштирокчилари - нефть ва газ ишлаб чиқарувчи корхоналар, ускуналарни ишлаб чиқарувчилар, нефть конларига хизмат кўрсатувчи компаниялар, саноат илмий-тадқиқот институтларини бирлаштиради. Уларнинг асосий мақсади ускуна ва хизматларда импорт улушини камайтиришдир.
Янгиликлар лентаси
0