Дунёда

Қрим борасида Украина ва Ғарб ўртасида ихтилоф бор - "Politicо"

© © РИА Новости / Дмитрий МакеевПерейти в медиабанкНабережная в Судаке. Архивное фото
Набережная в Судаке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, Ғарб ва Украинанинг Қрим бўйича манфаатлари турлича.
ТОШКЕНТ, 22 - ноя Sputnik. Ғарб ва Украинанинг Қрим бўйича муносабатлари бир-бирига тўлиқ ўхшамайди, дея хабар қилмоқда "Politico" нашри манбаларига таяниб.

“Қримга келганда Ғарб ва Украина манфаатлари тўғри келмаётганини кузатяпмиз”, дейилади нашр хабарида.

Ёзилишича, америкалик амалдорлар Украина қўшинларининг Қримга эҳтимолий ҳужумларидан қўрқишади. Америкалик ва европалик амалдорлар Россия президенти Владимир Путиннингг ҳужумига кескинлик билан жавоб беришини исташмайди.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский девони раҳбари Андрей Ермак Қримни назорат қилиш бошлаш бўйича Киев ҳарбий кампания бошлашни режалаштираётганини айтган эди. Бироқ яриморолга ҳужум бошлаш вақтини маълум қилмаган.
Кейинчалик Россия мудофаа ва хавфсизлик бўйича Федерация кенгашининг раиси Виктор Бондарев Украинанинг Қримга ҳужум қилиш учун ресурслари ҳам, ҳарбий кучи ҳам йўқлигини, шундай экан, Киев бу каби сўзлардан нарига ўта олмаслигини айтган. Қрим ҳудудидан Давлат думаси депутати Михаил Шеремет агар Киев Қримга ҳужум қилиш ҳаракатларини бошласа, “унга якуний вайронкор зарба берилишини” айтган.
Қрим 2014 йили Украинадаги давлат тўнтаришларидан сўнг ўтказилган референдумлар натижасига кўра Россия ҳудудига айланган. Референдумда Қримдаги 96,77 % , Севастопольдаги 95,6 % аҳоли ҳудуднинг Россия таркибига ўтказилишини сўраган. Украина аввалгидек Қримни ўзиники деб билади. Россия ҳукумати бир неча маротаба Қрим аҳолиси демократик йўл билан, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига кўра Россияга қўшилиш ҳақида овоз берганликларини таъкидлаган. Россия президентининг айтишича, Қрим масаласи “батамом ёпилган”.
Янгиликлар лентаси
0