Россия Ғарбни Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун бирлашишга чақирди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишМорской порт Латакия в Сирии, архивное фото
Морской порт Латакия в Сирии, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили мамлакат Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун халқаро ҳамжамият бирлашиши керак деб ҳисоблашини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Москва Ғарб давлатлари ва халқаро ҳамжамиятни Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун бирлашишга чақиради. Бу ҳақда Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Aлександр Лаврентьев таъкидлади.
“Ғарб Сурия маълумотларидан Россия билан қарама-қаршилик жабҳаларидан бири сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу жуда ачинарли. Биз Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун халқаро ҳамжамият бирлашиши ва умумий саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак, деб ҳисоблаймиз”, деди у Остонадаги Сурияни тартибга солиш бўйича музокараларнинг 19-раундида.
Маълумот учун ,“Остона” форматидаги музокаралар Қозоғистон пойтахтида 22 ноябрь куни бошланди ва 23 ноябрга қадар давом этади. Маслаҳатлашувларнинг жорий раундида жараённинг кафил давлатлари (Россия, Туркия, Эрон) делегациялари, Сурия ҳукумати ва мухолифати, шунингдек, БМТ вакиллари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0