Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалар учун янги тизим ишга туширмоқда

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры и монеты.
Денежные купюры и монеты. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия МБнинг СБП пул ўтказмалар тизими йил охирига қадар Беларусда, келгуси йилда ЕОИИ давлатларида ишга тушади.
ТОШКЕНТ, 22 ноя - Spurtnik. Россия Марказий банки СБП (Система быстрых платежей - тез пул ўтказиш тизими) тизими орқали жисмоний шахслар орасида хорижга пул ўтказмалар учун ягона комиссия жорий этди.

Ўтказма суммасидан қатъи назар, комиссия фақат жўнатувчи банк томонидан Россия банкига 6 рубль миқдорида тўланади. Якуний пул олувчи учун трансчегаравий ўтказмалар бепул бўлади, чунки банклар ундан комиссия ололмайдилар, - дейилган Марказий банк хабарида.

Маълумот учун, СБП (Система быстрых платежей) - Россия Марказий банкига тегиши тўлов тизими бўлиб, у Россияда 2019 йилда пайдо бўлган эди. Айни дамда унга Россиянинг деярли барча йирик банклари ва қатор хорижий банклар қўшилган. Жами 217 та банк.
СБП ёрдамида жимоний шахслар орасида 150 000 рубль миқдоригача бўлган пул ўтказмалари амалга ошириш мумкин. Ўтказма чекловлари бир кунда - 150 000 рублгача, бир ойда - 600 000 рублгача. Суммаси 100 000 рублгача бўлган пул ўтказмалари 2024 йилнинг 1 июлга қадар комиссия олмасдан амалга оширилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, 2022 йил охирига қадар СБП тўловлари Беларусда ишга тушиши режалаштирилган. 2023 йилдан бошлаб эса ушбу тўлов тизими Қозоғистон ва Арманистонда ва бошқа ЕОИИ давлатларида ишга тушиши белгиланган. Россия МБ маълумотига кўра, СПБ тизимига хорижий банклар қўшилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0