Россия Польшани ЕХҲТни парчалашда айблади

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Захарова: Польша ЕХҲТ ва Европада бутун хавфсизлик тизимини йўқ қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегациянинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) вазирлар кенгашида иштирок этишини рад этиш билан, Польша ушбу ташкилотнинг ўзини йўқ қилмоқда, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
“Гап фақатгина давлат сифатида Польша ҳақида кетмаяпти, балки ЕХҲТга раислик қилувчи ва барча аъзо давлатлар учун тенг иш шароитларини таъминлаши керак бўлган мамлакат сифатида бормоқда. Польша ташкилот тизимига, Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорликка зарба беряпти”, - деди Захарова журналистларга.
Унинг эслатишича, ЕХҲТ турли мамлакатлар ва турли нуқтаи назарга эга сиёсатчилар учун муҳокама майдони сифатида яратилган.
“Бугунги кунда Польша раислиги аслида бу музокаралар платформасини йўқ қилмоқда”, - деди Захарова.
Аввалроқ ЕХҲТнинг амалдаги раиси Польша Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ЙХҲТ) 1-2 декабрь кунлари Лодз шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида иштирок этишини рад этгани ҳақида қарор қабул қилгани маълум бўлган эди. ЕХҲТ Вазирлар кенгашидаги Россия делегациясига ЕХҲТдаги доимий вакили Александр Лукашевич бошчилик қилади.
Янгиликлар лентаси
0