Россия сунъий йўлдошлардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш платформасини ишлаб чиқади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишНовосибирский дата-центр Ростелекома
Новосибирский дата-центр Ростелекома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Платформа турли хил гиперспектрометрлардан, ҳам рус, ҳам хорижий маълумотларни олиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Самара университети олимлари сунъий йўлдошлар ва учувчисиз учиш аппаратларидан олинган гиперспектрал маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун биринчи Россия очиқ платформасини ишлаб чиқади. Бу ҳақида РИА Новости университет матбуот хизматига таяниб хабар берди.

"Олимлар бир ярим йил ичида сунъий йўлдошлар ва учувчисиз учиш аппаратларидан олинган ҳамда ақлли қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит мониторинги соҳасида қўлланиладиган гиперспектрал Ерни масофадан зондлаш маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш учун биринчи оммавий платформани ишлаб чиқишади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, нейрон тармоқлар ва махсус алгоритмлар ёрдамида бундай маълумотларни автоматик тарзда қайта ишлаш гиперспектрал тасвирлар сифатини яхшилайди, уларни бузилишлардан “тозалайди”.
Лойиҳа Инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 10 млн рубль миқдоридаги гранти ҳисобидан амалга оширилади.
Ерни масофадан зондлаш ва учувчисиз учиш аппаратларидан олинган маълумотлар қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, геология, экология ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги турли муаммоларни ҳал этишда, масалан, таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликларни қидиришда фойдаланилади.
Платформа ностандарт вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш ва унинг имкониятларини кенгайтириш учун очиқ бўлади. У Python тилида ёзилади ва таниқли GitHub веб-хизматида жойлаштирилади. Платформа турли хил гиперспектрометрлардан, ҳам рус, ҳам хорижий маълумотларни олиш имконини беради.
Шунингдек, у нафақат масофавий зондлаш соҳасида, балки тиббиётда - саратон, юрак ва қон айланиш патологиялари, тўр парда касалликларини аниқлашда, саноатда ва бошқа тармоқларда гиперспектрал маълумотларни таҳлил қилишда ёрдам бериши мумкин.
Гиперспектрал тасвирларнинг оддий тасвирлардан асосий фарқи ўнлаб ёки ҳатто юзлаб спектрал каналларнинг мавжудлиги бўлиб, бу кузатилаётган объектлардаги оддий камераларга кўринмайдиган фарқларни аниқлаш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0