Россия Туркияни Сурияда вазият кескинлашувига йўл қўймасликка чақирди

© Sputnik / Mikhail Alaeddin / Медиабанкка ўтишРазрушенная военная техника сирийской армии и дома в районе Саракеб провинции Идлиб в Сирии
Разрушенная военная техника сирийской армии и дома в районе Саракеб провинции Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Истанбулда уюштирилган теракдан сўнг, Туркия Сурия шимоли ва Ироқда қурдлар яшайдиган ҳудудларга зарбалар берган эди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва Сурия ҳудудига берилган зарбалар муносабати билан Анқарани вазминликка чақиради, кескинликнинг кучайишига йўл қўйиб бўлмайди, деди Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Биз туркиялик ҳамкасбларимизни Суриянинг нафақат шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудларида, балки бутун мамлакатда кескинлик кучайишига йўл қўймаслик учун маълум вазминликка чақирамиз”, - деди Лаврентьев Остонада Суриядаги келишув бўйича музокараларнинг 19-раунди бошланишида.
Унинг сўзларига кўра, бу борада барча манфаатдор томонлар билан ишлаш давом эттирилиши ва “курд муаммоси”ни тинч йўл билан ҳал этишга ҳаракат қилиш керак.
Лаврентьев Туркия Сурия ва Ироқдаги ҳаво операцияси ҳақида Россия Федерациясини олдиндан хабардор қилмаганини, бу масала Сурия бўйича Остонадаги учрашувда муҳокама қилинишини таъкидлади.
“Биз туркиялик ҳамкорларимизни Сурия ҳудудида ҳаддан ташқари куч ишлатишдан тийилишга ишонтира олишимизга умид қиламиз”, - дейди Россия президентининг махсус вакили.
Унинг қўшимча қилишича, Туркиянинг Сурия ва Ироққа зарбаларига 13 ноябрь куни Истанбулда содир этилган теракт сабаб бўлди. Ҳужумда гумонланувчи қўлга олинди, у Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (КИП) билан алоқаси борлигини тан олди.
Россия Федерацияси Президентининг махсус вакили, шунингдек, йил бошидан бери Москва Анқаранинг мумкин бўлган қуруқликдаги операцияси ҳақидаги баёнотлари нуқтаи назаридан Туркиянинг Суриядаги қуруқликдаги операциясини олдини олиш учун ҳамма нарсани қилганини ва бунинг уддасидан чиққанини таъкидлади.
Маълумот учун, Анқара якшанба куни Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси жойлашган ҳудудларга ҳамда Ироқдаги Кобани шаҳрига ҳам зарбалар берган эди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған операцияни муваффақиятли деб атади ва унинг ортидан қуруқликдаги операция ўтказилишини ҳам истисно қилмади. Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар сешанбага ўтар кечаси Сурия ва Ироқдаги “Панжа-қилич” амалиётида икки кун ичида 184 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Суриянинг чегара ҳудудида курд тузилмаларига қарши амалиётлар олиб бораётган турк қўшинларининг мавжудлиги Дамашқ бир неча бор ноқонуний деб ҳисоблаб, Анқарани ўз контингентини олиб чиқишга чақирган.
Айтиш жоизки, Курдистон ўз ўзини мудофаа қилиш бўлинмалари “Сурия демократик кучлари” (SDF) АҚШ ҳарбийлари кўмагида асосини Суриянинг Ал-Ҳасака ва Раққа вилоятларининг аксар қисмини ҳамда Ҳалаб ва Дайр-аз-Зор вилоятларидаги айрим аҳоли пунктларини назорат қилади. Жумладан, Ал-Ҳасака ва Қамишли шаҳарларида. Расмий Дамашқ Сурия шимоли-шарқидаги мухторият бошқарувини тан олмайди.
Янгиликлар лентаси
0