Россия ва Ўзбекистон ядровий объектларни эксплуатация қилиш бўйича битим имзолади

© Росатом"ТВЭЛ" договорился о сотрудничестве в области вывода из эксплуатации и обращения с РАО с Академией наук Узбекистана
ТВЭЛ договорился о сотрудничестве в области вывода из эксплуатации и обращения с РАО с Академией наук Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Сочида атом саноатининг энг йирик “Атомэкспо” XII Халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ядровий объектларни эксплуатация қилиш бўйича битим имзолади.
Кеча Сочида атом саноатининг энг йирик “Атомэкспо” XII Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 50 дан ортиқ давлати – Россия, Беларусь, Хитой, Ўзбекистон, Венгрия, Туркия, Ҳиндистон, Бразилия, Боливия, ЖАР ва бошқа давлат вакиллари иштирок этмоқда.
Форумда иштирокчилар дунё атом энергетикасининг бугунги ҳолати ва ядро технологияларига асосланган инновацияларни муҳокама қилишмоқда.
Форум доирасида “Росатом”нинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ҳужжатни “TVEL” ёқилғи компанияси президенти Наталя Никипелова ва Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов имзолади.
Ҳамкорликнинг асосий устувор йўналиши - радиоактив чиқиндиларни қазиб олишни олдиндан ташкил этган ҳолда, институт ҳудудида жойлашган бинолардан бирини, шунингдек, паст даражадаги чиқиндиларни сақлаш омборини фойдаланишдан чиқариш лойиҳасини амалга ошириш.
Бундан ташқари, томонлар МДҲда ядровий меросга барҳам бериш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда биргаликда иштирок этиш ниятида.
“Тошкент Ядро физикаси институти комплекс муҳандислик ва радиация тадқиқотлари, фойдаланишдан чиқариш ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш хавфсизлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва асослаш бўйича юқори даражадаги ваколатларга эга. МДҲ Таянч ташкилоти иш режаларини ишлаб чиқишда институтнинг ядровий таъминот соҳасида қўлланилаётган вазифалари ва мавжуд имкониятлари инобатга олиниши тўғрисида келишувга эришилди”, дейди Наталя Никипелова.
Маълумот учун, Росатомнинг ёнилғи компанияси TVEL ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш, уранни конвертация қилиш ва бойитиш, газ центрифугаларини ишлаб чиқариш корхоналарини, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотларини ўз ичига олади.
Росатомнинг ёқилғи бўлими дунёдаги энг йирик бойитилган уран ишлаб чиқарувчи, шунингдек барқарор изотоплар бўйича жаҳон бозорида етакчи ҳисобланади.
Ўз навбатида, Ядро физикаси институти нафақат Ўзбекистонда, балки минтақанинг бошқа мамлакатлари ва МДҲда лойиҳаларни амалга оширишда талабга эга бўлиши мумкин бўлган ядровий захира соҳасида ҳам бир қатор ваколатларга эга.
Янгиликлар лентаси
0