Саудия Арабистонидаги университетга ўзбекистонлик педагоглар жалб этилиши мумкин

© “Дунё” ААСаудия Арабистони
Саудия Арабистони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси билан Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатилади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Саудия Арабистонидаги Подшоҳ Абдулазиз номидаги университетида профессор-ўқитувчилар етишмовчилиги мавжуд. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Ўзбекистондан тажрибали педагогларни жалб этиш имконияти кўриб чиқилади, дея хабар берди “Дунё” АА.
Қайд этилишича, президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳридаги Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет ректори вазифасини бажарувчи Ҳана бинт Абдулла Али ан-Наъим хоним билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси билан Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро ўқитувчи-талабалар ва илмий тадқиқотчилар алмашувини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.
Университет раҳбари Ҳана бинт Абдулла Али ан-Наъим турли соҳаларда республика олийгоҳлари, хусусан, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдириб, Ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолаш муҳимлигини қайд этди.
“Университетнинг Туризм факультетида таҳсил олаётган талабалар сонини 200 дан 1000 нафаргача кўпайтиришни режалаштираяпмиз. Бироқ бизда профессор-ўқитувчилар етишмовчилиги мавжуд. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Ўзбекистондан тажрибали педагогларни жалб этиш имкониятини кўриб чиқишимиз мумкин”, дейди Ҳана бинт Абдулла Али ан-Наъим.
Мулоқот натижасида қуйидаги тўхтамга келинди:
Ўзбекистонлик талабаларга бакалавр ва магистратура босқичлари учун ўқув грантлари ажратиш ҳамда қисқа муддатли курсларни ташкиллаштириш;
Илмий доиралар ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида ташкил этиладиган қисқа курсларда Подшоҳ Абдулазиз номидаги университет профессор-ўқитувчиларининг маъруза билан иштирокини таъминлаш.
Ўзбекистон делегацияси Подшоҳ Абдулазиз номидаги Кисва ишлаб чиқарувчи муассасада ҳам бўлди.
Каъбанинг тўрт томонини ўраб турувчи Кисва қопламаси қора матодан ишлаб чиқарилиб, унда олтин иплар билан шаҳодат калималари ва Қуръон оятлари ёзилади. Кисва учун қалинлиги камида икки миллиметр бўлган 875 квадрат метр материал талаб қилинади. Кисва белбоғи 16 қисмдан иборат бўлиб, узунлиги 61 метр ва кенглиги 94 сантиметрга етади
Янгиликлар лентаси
0