Иқтисод

Шавкат Мирзиёев Франция бизнеси вакиллари билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Франции
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Расмий ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Франциянинг йирик корхона раҳбарлари, инвесторлар ва бошқа бизнес вакиллари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Ўзбекистон gрезиденти Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташрифи доирасида етакчи компания ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иқтисодиётида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, “яшил” энергетика, озиқ-овқат саноати, кимё ва автомобилсозлик, электротехника ва электроника тармоқлари, соғлиқни сақлаш соҳасини узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун энг истиқболли йўналишлар сифатида қайд этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Франции
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Франции
Шунингдек, Ўзбекистон франциялик тадбиркорларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатланган харидлар кўринишида қўллаб-қувватлаш ва бошқа кўмак чораларини тақдим этишга тайёр экани таъкидланди.
Ундан ташқари, Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилгани, жумладан валюта бозори эркинлаштирилгани, фойдани репатриация қилишни чекловчи барча тўсиқлар бекор қилингани, банклар, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш дастури бошлангани ҳамда давлат-хусусий шериклик механизмлари фаол жорий этилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Франция томонидан тадбирда "MEDEF" Франция корхоналари ҳаракати бош директори Филипп Готье, "Airbus", "Orano", "Suez", "Alstom", "Total Eren", "EDF", "Schneider Electric", "Natixis" каби 20 тага яқин йирик компания ва банклар раҳбарлари иштирок этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Франции
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Франции
Янгиликлар лентаси
0