Теннис: Нигина Абдураимова ITF W60 турнирида совриндор бўлди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Нигина Абдураимова
Нигина Абдураимова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Oбуна бўлиш
Нигина Абдураимова 2-ўринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Нигина Абдураимова теннис бўйича ўтказилган ITF W60 турнирида совриндор бўлди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Словакиянинг Братислава шаҳрида 14-20 ноябрь кунлари теннис бўйича ITF W60 турнири ўтказилди.
Ушбу мусобақада Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этди. Финалда теннисчи хорватиялик Ана Конюхга қарши кортга чиқди.
3 сет давом этган баҳсда Нигина рейтингда ўзидан юқорида турган рақибасига 6/2, 0/6, 6/7(2) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, соврин жамғармаси 60 минг долларни ташкил этувчи ушбу турнирда Нигина Абдураимова 2-ўринни қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0