Дунёда

Тоқаевнинг Қозоғистон президенти сайловидаги ғалабаси расман эълон қилинди

© Foto : Пресс-служба Президента Республики КазахстанКасым-Жомарт Токаев. Послание народу Казахстана-2022
Касым-Жомарт Токаев. Послание народу Казахстана-2022  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Таъкидланишича, Қозоғистон президентининг инаугурацияси 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев навбатдан ташқари президентлик сайловида 81,31 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Aбдиров якуний маълумотларга таяниб маълум қилди.
20 ноябрь куни Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови бўлиб ўтди.
“Тоқаев 81,31 фоиз тўплади”, деди Aбдиров сешанба куни МСК йиғилишида.
Марказий сайлов комиссиясининг якуний маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 69,44 фоизи иштирок этган.
Таъкидланишича, Қозоғистон президентининг инаугурацияси 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0