Адҳам Икрамов беш карра жаҳон чемпиони россиялик гимнастикачи Алексей Немов билан учрашди

© Спортни ривожлантириш вазирлигиАлексей Немов
Алексей Немов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Учрашувда ўзбек ва жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина ҳам иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов тўрт карра Олимпиада чемпиони, беш карра жаҳон чемпиони россиялик гимнастикачи Алексей Немовни қабул қилди.
Учрашувда ўзбек ва жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина ҳам иштирок этди. Суҳбат давомида меҳмонга вазирлик фаолияти, ёшлар орасида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатида Алексей Немов Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
Шунингдек, у Оксана Чусовитина ўз фаолиятини давом эттираётгани мақтовга сазовор эканлигини қайд этиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0