Британиянинг Украинадаги Brimstone комплекслари - Россия ҚКнинг устувор нишони

© © Sputnik / Стрингер / Перейти в фотобанкСтрингер
Стрингер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театри НАТО мамлакатлари учун ҳам эски темир-терсаклардан қутилиш ҳам янги қуролларни синаб кўриш учун қулай тажриба полигони вазифасини ўтамоқда.
Нисбатан янги модификацияда Brimstone юқори аниқлиқдаги кўп мақсадли ракеталари Украина қуролли кучларига Россия бронетехникаси ва Қора денгиз флоти кемаларига ўқ отиш мақсадида етказилган. Айнан шунинг учун ҳам улар йўқ қилинишга маҳкум.
Британия Украина Қуролли кучларига кичик габаритли юқори аниқликда бошқариладиган Brimstone-2 “ҳаво-ер” ракеталарини етказиб берди. The Telegraph газетаси маълумотларига кўра, ушбу қуроллар “россиялик аскарлар ҳаётини жаҳаннамга айлантиришга қодир”. Хўш, кўрамиз, яқинда ўша ерга аслида ким борар экан. Brimstone ракеталар оиласининг Украинадаги муваффақитялари ҳақида ҳеч нима маълум эмас. Бироқ, Запорожье вилояти ҳудудида май ойида ишлатилмаган, деярли шикастланмаган бир каналли навигация тизимли Британия ракетаси топилган. Украина Қуролли Кучлари Brimstone-1 авиация ракеталаридан ер усти платформасидан, яъни юк машинасидан туриб (террорчининг орзуси) бошқарган. Бундай услуб нишонга тегишни 12 кмгача чеклайди.
Лондоннинг Киев режимига ҳарбий ва иқтисодий ёрдами 2022 йилда 4,5 миллиард долларга етди. Британиянинг Мудофаа вазири Бен Уоллес 25 апрель кунида мамлакат Украинага “Одессани денгиздан келувчи ҳар қандай ҳужумлардан ҳимоя қилишда фойдаланиш мумкин бўлган” Brimstone кемага қарши ердан бошқарилувчи енгил ракеталарни етказиб бериш масаласи кўриб чиқарилаётганини маълум қилди. Вазирнинг парламентдаги ўринбосари Жеймс Хиппи 27 апрель куни Украинага “денгиз мудофаасини кучайтириш мақсадида” 100 та Brimstone кемага қарши ракеталар жўнатилганини маълум қилди. Аниқроғи, ракеталар синов учун юборилган.
Brimstone Sea Spear кемага қарши ракета модификацияси 2012 йилда ишлаб чиқарилган ва ҳарбий ҳаракатларда ундан фойдаланилмаган. Ушбу ракета Brimstone-1 ва Brimstone -2 асосий намуналардан йирикроқ, 100 кг.гача ҳарбий юклама кўтара олади. Brimstone Sea Spear икки каналли каллак, шунингдек, инерцион ва сунъий йўлдош навигациясидан фойдаланган ҳолда бошқарув тизими билан жиҳозланган. Турбореактив двигатель кемага қарши ракетага товуш тезлиги ва 100 км гача узоқликни таъминлайди. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театри британиялик мутахассисларга ўта шафқатсиз шароитларда Brimstoneнинг ҳар бир тури ва модификациясини синовдан ўтказиш (такомиллаштириш ёки утилизация қилиш) имконини яратиб беради. Украина Қуролли Кучларининг функцияси фақат тажриба сичқони бўлиб қолиш билан чекланган холос.

Фойдаланиш хусусиятлари

Британиянинг Brimstone-1 ультратовуш ракеталари (узунлиги 1,8м, оғирлиги - 48 кг), ҳарбий юкламаси - 6,4кг) Американинг AGM-114 Hellfire-II “ҳаво-ер” ракетасига асосланиб яримфаол лазерь бошқарув тизими билан яратилган. Бошқариш тизими “отилди ва унутилди” тамойилига асосланиб бажарилган. Brimstone-1 ракетаси нишон ҳудудига етиб бориш учун инерцион навигация тизими ва ярим фаол ўз-ўзини навигацияловчия лазер каллаги билан жиҳозланган.
“Ирсий” ва орттирилган хусусиятларига кўра Brimstone-1 тактик авиация самолётлари арсеналига кирган. Юқори аниқликдаги, бошқариладиган ракета душманнинг зирҳланган (ҳимояланган) объектларини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Ироқда, Афғонистонда, Ливияда фойдаланилган.
Британиялик ҳарбийларни Ироқдаги навигация тизими қониқтирмаган, чунки унда одам иштирок этиши - жанг майдонида нишонни лазер билан ёритиб кўрсатиб туришни талаб қилган. 2008 йилда янги талабларга кўра, Brimstone Dual-Mode модификацияси яратилган ва ундан кейинроқ Афғонистонда муваффақиятли фойданишди. НАТОнинг Ливия бўйича ҳаводан берилган зарбаларида 2011 йилда Британиянинг Tornado самолётлари 200 дан ортиқ тандем ҳарбий қисм ва ўз навигацияловчи икки каналли каллакли Brimstone-1 ракеталаридан фойдаланган. Улар ўнлаб ер усти станционар нишонлари ва ҳатто бир нечта сув усти - учта “La Combattante IIG” француз типидаги ракета катерларини ҳамда 1159ТР лойиҳасидаги қўриқловчи кемаларини йўқ қилган.
MBDA консорциуми 2013 йилнинг кузида Brimstone-2 ракетасининг янги двигатель ва катта кучдаги ҳарбий каллакли модификациясини синовдан ўтказди. Такомиллаштирилган радиолокацион ўзи навигацилаланувчи каллак тез ва маневр қиладиган ердаги нишонларни, шунингдек, паст радиолокацион сезгирликда топиш ва кузатишга ўрганди. Нишонган тегиш масофаси самолётдан 60 км гача ва вертолётдан 40 км гача. Brimstone-2 модификацияси Британия Қироллик ҳарбий ҳаво кучлари таркибида 2016 йилдан буён бор.
Киев режими барча модификациялардан олмоқда, бироқ Brimstone-1, Brimstone Dual-Mode ва Brimstone-2 ракеталари учун махсус ишга тушириш ўрнатмалари ташиб юрувчи самолёт учун яратилган. Масалан, қирувчи-бомбардимон Eurofighter Typhoon 18 та ракета билан олтита ишга тушириш ўрнатмаларини кўтариши мумкин. Tornado GR4 самолёти 6 тагача Brimstone ни бошқа қурол-яроқлар билан кўтара олади.
Украинанинг Ҳаво кучлари бундай ҳажмни кўтара оладиган самолётларга эга эмас. Украина Қуролли Кучларидаги кескин етишмовчиликни учувчисиз аппаратлар билан тўлдирилиш мумкин. Тажриба шуни кўрсатадики, кучсиз Bayraktar TB2лари вариант бўла олмайди. Киев 2014 йилдан буён Вашингтондан Brimstone ракеталари учун штат ташувчи ҳамда зарба берувчи MQ-9 Reaper учувчисиз аппаратларини талаб қилмоқда. “Экувчи”нинг ҳарбий ҳаракат радиуси 1900 км гача. Шу сабабли Россия америкалик “шериклари”ни назорат қилиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театри ва эҳтимол, бошқа низоли нуқталарда адекват ёки ассиметрик жавоб беришга шай ҳолатда турибди.
1 дона Brimstone-1 ракетаси нархи - 150 минг доллар атрофида, иккинчи модификацияси 207 минг доллар туради. Албатта, денгиз версияси янада қимматроқ, ва Украина Куролли Кучларининг снаряд танқислиги бу етишмовчиликни тўлдириб бера олмайди. Тушиниш учун, ҳарбий операция майдонида Россия артиллерияси ҳар куни 50 минг ўқ-дорилардан фойдаланади. Украина артиллериячилари икки ҳафтада 30 минггача снаряд ишлатади. АҚШнинг ҳарбий саноат комплекси эса 155мм лик бу миқдордаги ўқ-дориларни бир йил деганда ишлаб чиқаради. Қолаверса, Американинг ҳарбий саноати НАТО ишлаб чиқариш салоҳиятининг тахминан 90% ини ташкил этади.
Аввалроқ Буюк Британия Киев режимига тахминан 7000 та танкка қарши NLAW кўчма ракета комплекслари, 100 дан ортиқ зирҳли машина, Starstreak зенит ракеталари билан Stormer ўзиюрар ўрнатмалари, ўнлаб М109 гаубицалари ва L119 шатакка олинадиган қуроллари, M270 залп оловли реактив тизимлари, 4,5 тонна пластик портловчи моддаларини жўнатган эди. Хўш бу кўпми ёки кам?
Россия Федерацияси Қуролли Кучлари махсус ҳарбий операцияннг тўққиз ойи давомида 512 та самолёт ва вертолётлар, 2549 та учувчисиз аппаратлар, 390 та мобиль зенит ракета комплекслари, 6758 та танк ва бошқа зирҳли машиналар, 3611 та артиллерия қуроллари ва минометлар, 900 дан ортиқ залп оловли реактив тизимларини йўқ қилган. Энди фарқларни ўзингиз солиштириб кўринг.
Янгиликлар лентаси
0