Энг кўп маҳсулот қайси давлатга экспорт қилинаётгани маълум бўлди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишГрузовые контейнеры в порту
Грузовые контейнеры в порту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Январь-октябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар ичида Россия, Хитой ва Туркия етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар ичида Россия етакчилик қилмоқда. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Январь-октябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар ичида Россия, Хитой ва Туркия етакчилик қилмоқда.
Ўзбекистон экспортидаги ТОП 10та давлат:
Россия – 2,5 млрд доллар;
Хитой – 2,2 млрд доллар;
Туркия – 1,3 млрд доллар;
Қозоғистон – 1,1 млрд доллар;
Қирғизистон – 773 млрд доллар;
Афғонистон – 579 млн доллар;
Тожикистон – 406 млн доллар;
Канада – 178 млн доллар;
Туркманистон – 171 млн доллар;
Эрон – 120 млн доллар.
Маълумот учун, Ўзбекистон мева ва сабзавотларини асосан Қозоғистон ва Россияга экспорт қилмоқда. Масалан, январь-сентябрь ойларида мамлакатдан Россияга 96,8 минг тонна узум жўнатилган. Шунингдек, 9 ойда Ўзбекистон 64,6 минг тонна шафтолини Россияга экспорт қилган.
Янгиликлар лентаси
0