Дунёда

Эрдоған Туркия Сурияда қуруқликдан ҳарбий операция бошлашини эълон қилди

© AP Photo / Lefteris PitarakisТурецкая армия
Турецкая армия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Туркия вазият туғилиши билан Сурияда қуруқликдан ҳарбий операция ўтказиб, қатор ҳудудларни "тозаламоқчи".
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Туркия Қуролли Кучлари Сурияда қуруқликда ҳарбий операция ўтказиб, баъзи ҳудудларни курд жангариларидан тозаламоқчи. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси йиғилишида айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Эрдоғаннинг сўзларига кўра, турк ҳарбийларининг Сурия ва Ироқдаги операциялари ҳали бошланиши, Анқара чегараларини буткул тозалаш ниятида. Негаки Туркия “ўзини ҳимоя қилишга” ҳуқуқига эга.
“Назорати остидаги Сурия ҳудудидан мамлакатимизга ҳеч қандай таҳдид бўлмайди, деганлар ваъдасини бажара олмагани маълум бўлди. Биз Сурия чегаралари ҳақидаги сўзларимизга содиқ қолдик, аммо агар душманларимиз ваъдаларини бажара олмасалар, биз ўзимизни ҳимоя қилишга ҳақлимиз”, - дейди Туркия етакчиси.
Эрдоған Туркия армияси “энг қулай вақтда” “террорчиларга ердан” ҳужум бошлашини таъкидлади. Ҳарбийлар Тел-Рифат, Манбиж ва Айн ал-Арабдан бошлаб, “уларни тозалайди”.
Шу билан бирга, Туркия раҳбари Сурия президенти Башар Асад билан учрашиш имкониятини истисно этмади.
Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьевнинг таъкидлашича, Анқара Москванинг Суриядаги операциядан тийилиш чақириқларини эшитишига умид қилмоқда, чунки бу Яқин Шарқда зўравонликнинг кучайишига олиб келиши мумкин.
Туркиянинг Сурия ва Ироқдаги операцияси
Якшанба куни Туркия Сурия шимолида Курдистон ишчилар партиясининг (КИП) Сурия қанотига қарши ҳаво операцияси ўтказди, шунингдек, Ироқ шимолидаги нишонларга ракета ҳужумлари уюштирилган хабар қилинди.
Анқарага кўра, Сурия билан чегарадош Ҳатай, Шонли Урфа ва Ширнак вилоятларига 764 марта ракета-миномётлардан зарба берилган. Ҳужумлар натижасида 32 киши ҳалок бўлди, 261 киши яраланди.
Эрдоған бомбардимон муваффақиятли ўтганини айтди. Мудофаа вазири Ҳулуси Акар кейинроқ аниқлик киритиб, икки кун ичида 184 жангари йўқ қилинганинимаълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0