Илҳом Содиқов “Росатом” атом энергияси давлат корпорациясининг нишони билан тақдирланди

© Фанлар академиясиЯдро физика институти директори Илҳом Садиков
Ядро физика институти директори Илҳом Садиков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Мазкур нишон Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп йиллик самарали ҳамкорлик доирасида тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ядро физика институти директори Илҳом Содиқов “Росатом” атом энергияси давлат корпорациясининг нишони билан тақдирланди.Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Мазкур нишон Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп йиллик самарали ҳамкорлик доирасида тақдим этилди.

“Илҳом Содиқов касбий фаолиятдаги муҳим ютуқлари ва ядро физикаси соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун тақдирланди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сочида бўлиб ўтган “Атомэкспо” халқаро атом саноати форуми доирасида Ўзбекистон Ядро физикаси институти “Росатом” давлат корпорацияси билан бир қатор келишувларни имзолади.
Эндиликда, Ўзбекистон Ядро физикаси институти Россиянинг МБИР реакторига асосланган халқаро консорсиумга қўшилиш ҳамда “Росатом”нинг “TVEL” ёқилғи компанияси ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0