Жонсон Германиянинг сирини очди - Берлин Киевнинг тезда таслим бўлишини истаган

© AP Photo / Frank AugsteinПремьер-министр Великобритании Борис Джонсон у своей резиденции на Даунинг-стрит в Лондоне
Премьер-министр Великобритании Борис Джонсон у своей резиденции на Даунинг-стрит в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Можародан олдин Германия Киевнинг тезда таслим бўлиши фалокат оқибатларини камайтиради деб ҳисоблагани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россия махсус операцияси бошланишидан олдин Германия ҳукумати Украинанинг тезда мағлубиятини иқтисодий нуқтаи назардан энг яхши вариант деб ҳисоблаган. Бу ҳақда Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости.

“Маълум бир вақтда Германия, агар бу содир бўлса, бу фалокат бўлади. Лекин ҳаммаси тезда тугаса ва Украина таслим бўлса яхши бўларди деган позицияда эди”, - дейди собиқ ҳукумат раҳбари.

Жонсоннинг сўзларига кўра, Берлин бу ёндашувни “турли-туман салмоқли иқтисодий сабаблар” билан оқлаган.
Жонсоннинг қўшимча қилишича, Франция ҳукумати сўнгги лаҳзагача Россия ва Украина ўртасида қуролли тўқнашув бошланиши эҳтимолини рад этган.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Владимир Зеленский бошчилигидаги Киев расмийлари Москва билан музокараларни тақиқлашни қонунчиликка киритди.
Москва Украина позициясининг номувофиқлигини қайд этди, бироқ мулоқотга очиқлигини ва бунинг учун ҳеч қандай дастлаб шарт қўймаслигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0