Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Киберэксперт бузиш энг осон бўлган паролларни айтди

© Depositphotos.com / DimaberkutРуки над клавиатурой
Руки над клавиатурой  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Мутахассисга кўра калит сўзлар турли белги ва рақамлардан иборат бўлишини керак.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Маълумотлар ҳимоясини таъминлаш учун калит сўзларни пухта танлаш керак – оддий ва қулай ҳарф ва рақамлар хавфсизлик таъминланди дегани эмас. Бу ҳақда “Т1 интеграция” ахборот хавфсизлиги бўйича компетентлик маркази раҳбари Валерий Степанов “Прайм” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, 123456789, password, abc123 ва шунга ўхшаш “тартибли” калит сўзлардан фойдаланиш керак эмас, чунки бундай шифрларни бузиш учун бир неча сония етарли. Бундан ташқари, кодларни қоғозга ёзишингиз шарт эмас.
Степанов камида саккизта белгидан, турли ҳарфлар, рақамлар ва бошқа белгилардан фойдаланган ҳолда калит сўзлар яратишни тавсия қилади. У, шунингдек, икки босқичли аутентификация қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини эслатди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, рақамли эҳтиёткорлик қоидаларига мувофиқ пароллар вақти-вақти билан ўзгартирилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0