Россия

"Москвич" автомобиль заводи қайта иш бошлади - фото

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМосковский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Московский автомобильный завод Москвич начал сборку автомобилей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Янгиланган "Москвич" автомобилларини сотиш жорий йил охирида бошланади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Москва автомобиль заводи “Москвич” қайта иш бошлади. Корхонада “Москвич 3” кроссовери серияли ишлаб чиқарила бошланди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири очилиш маросимидан хабар берди.
Сериали йиғишни Россия бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Москва мэри Сергей Собянин очиб берди.
Вазирнинг таъкидлашича, жорий йилда нафақат “Москвич 3” русумли автомашинанинг йирик узелли йиғилиши, балки электромобиллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.
“Яқин истиқболдаги вазифа 2023 йил охиригача маҳаллий етказиб берувчиларни жалб қилган ҳолда кичик ҳажмдаги йиғиш жараёнларини йўлга қўйишдир. Кейинги қадам миллий электромобил учун ўзимизнинг универсал платформамизни яратиш бўлади, уни ишлаб чиқаришни бошлаш 2025 йил охирига режалаштирилган”, - дейди Мантуров.
У бу йўналишини завод учун устувор вазифа деб атади. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, компаниянинг 2025 йилгача ривожланиш бўйича келишилган аниқ режалари бор. Шундай қилиб, завод 2027 йилгача тўлиқ технологик мустақилликка эришиш учун пайвандлаш ва бўяш босқичларини маҳаллийлаштириш устида ишлайди.
© Sputnik / Ramil Sitdikov / Медиабанкка ўтишМосковский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Московский автомобильный завод Москвич начал сборку автомобилей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Московский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Ўз навбатида, Собянин завод олти ойдан камроқ вақт ичида, Renault корхонани тарк этганидан кейин, ишга туширилишини эслатди.
“Кўпчилик бу Россия автосаноатининг охири бўлади деб ўйлади, лекин аслида бу янги ишлаб чиқаришни тиклаш учун яна бир туртки бўлди. Бугун Москвада эски “Москвич” бренди остида янги модел ишлаб чиқарилмоқда ва бу тарихий воқеа”, - дейди шаҳар мэри.
Саноат ва савдо вазирлигининг аниқлик киритишича, декабрь ойида пойтахтда “Москвич 3” кроссовери сотила бошлайди. Шу билан бирга, бренд автомобиллари келгусида талабини қўллаб-қувватлаш давлат дастурларига киритилиши режалаштирилган.
© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМосковский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Московский автомобильный завод Москвич начал сборку автомобилей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Московский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Кенг кўламли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш натижасида 40 мингга яқин одам иш билан таъминланади.
“Москвич 3” – 150 от кучига эга 1,5 литрли бензинли турбо двигател билан жиҳозланган ихчам кроссовер. У CVT автомат узатмаси (вариатор) ёки олти поғонали “механика” билан тандемда ўрнатилади.
© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМосковский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Московский автомобильный завод Москвич начал сборку автомобилей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Московский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Ноябрь ойида завод “Москвич 3е” электромобилини сертификатлади, Росстандарт тегишли рухсатномани берди.
© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМосковский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
Московский автомобильный завод Москвич начал сборку автомобилей  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Московский автомобильный завод "Москвич" начал сборку автомобилей
2022 йил март ойида Франциянинг Renault компанияси Москвадаги автомобиль заводини ёпаётгани ва Россия бозорини тарк этиши ҳақида эълон қилди ва май ойида корхонани пойтахт ҳукуматига топширди. Битим тугаганидан кўп ўтмай, завод номи “Москвич”га ўзгартирилди.
Шу билан бирга, собиқ эгаси заводда ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ҳеч қандай технология, лойиҳа ҳужжатлари ёки бутловчи қисмларни қолдирмади. Аммо 2021 йил учун ишчиларнинг иш ҳақидан 691 миллион рубль қарзларини қолдирди. Москва ҳукумати корхона эгаси бўлиши биланоқ уни тўлади.
“Москвич” заводини қайта тиклаш олти йил давомида уч босқичда амалга оширилади. Автомобилларни сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун дилерлик тармоғини шакллантириш аллақачон бошланган.
Компания режаларига кўра, завод тўртта кроссовер, жумладан, битта электрда ҳаракатланувчи, ва седан ишлаб чиқаради.
Янгиликлар лентаси
0