Маданият

Ўзбекистон мўъжизалари: Мирзиёев ва Макрон Луврда ноёб кўргазмани очиб беришди - фото

© Пресс-служба президента Узбекистана Пресс-служба президента УзбекистанаВ Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Турли мамлкатлардан келтирилган 138 ноёб буюмлардан иборат кўргазма 2023 йил 6 март кунига қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ҳамда Эммануэль Макрон 22 ноябрь куни Париждаги Лувр музейида “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли кўргазмани очиб бердилар.
© Пресс-служба президента Узбекистана Пресс-служба президента УзбекистанаВ Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
Маросимда икки президентга биринчи хонимлар Зироат Мирзиёева ва Брижит Макрон ҳамроҳлик қилди.
Айтиш жоизки, ушбу кўргазмага сўнгги уч йил давомида пухта тайёргарлик кўрилган эди. Лувр реставрациячилари ва маҳаллий мутахассислар бир нечта босқичдан иборат кенг кўламли тиклаш тадбирларини амалга оширди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
Бу ишлар натижасида Луврнинг Ришелье зали ва Ислом бўлимида хронологик кетма-кетликда жойлаштирилган бешта бўлимдан иборат катта кўргазма макони яратилди. Булар – “Воҳа давлатлари ва подшоҳликлари даври: Ипак йўлидаги маданиятларнинг мулоқоти”, “Ўрта асрлар ва санъатнинг гуллаб-яшнаши”, “Марказий Осиёда исломнинг тарқалиши, маданият ва фанда Уйғониш даври”, “Ибн Синодан Чингизхонгача”, “Буюк империялар даври: Темурийлар ва Шайбонийлар”.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган кўргазма мамлакатнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг йирик музейларидан келтирилган 31 та буюм кўргазмадан жой олди.
Кўргазманинг илк меҳмонлари бўлган Ўзбекистон ва Франция етакчилари Далварзинтепа ва Холчаён ёдгорликларидан топилган экспонатлар, Варахшадаги қизил рангли хонадан деворий сурат, Кофирқалъадан ўймакор панно, Катта Лангар Қуръони саҳифалари, Амир Темур мақбарасидан қўш эшик, Афросиёбдаги элчилар тасвири туширилган деворий сурат ва бошқа экспонатлар билан танишдилар. Уларнинг яратилиши ва топилиши, улар билан боғлиқ тарихий даврлар ва шахслар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
Кўргазма 2023 йил 6 март кунига қадар давом этади.
Қайд этиш керакки, ўзбек халқининг бой маданий меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг октябрь ойида Францияга амалга оширилган ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ ташкил этилди. Президент ўшанда Ўзбекистон ва Франция музейлари ҳамкорлигида кўргазмалар ташкил этиш, икки мамлакат ўртасида илмий ва маданий алоқаларни кенгайтириш зарурлигини қайд этган эди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
В Лувре открылась выставка, посвященная Узбекистану
Янгиликлар лентаси
0