Сиёсат

“Ўзбеккосмос”га қўшимча вазифалар юклатилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. “Ўзбеккосмос” агентлигига қўшимча вазифалар юклатиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев танишган космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимотида маълум қилинди.

“Булар – космик суратларни таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш, давлат космик мониторингини амалга ошириш, бу жараёнда илғор технологияларни қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш кабилардир”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Мирзиёев бу чора-тадбирларнинг натижадорлиги қандай бўлишини сўради.
Таъкидланишича, бу тармоқ ривожи қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, экология, геология каби кўплаб соҳаларда қўл келади.
Масалан, экинларнинг тури ва майдони, ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний чиқинди жойлари пайдо бўлишини аниқлаш даражаси 95 фоизгача етади. Сув иншоотлари, ер қаъри ва фойдали қазилмалар муҳофазаси ҳам янада кучаяди.
Президент бу таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни қабул қилишга кўрсатма берди.
Президентнинг 2019 йил 30 августдаги фармонига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида "Ўзбеккосмос" агентлиги ташкил этилган. Кейин давлат раҳбари кўрсатмасига мувофиқ, космик тармоқни ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси ва “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Уларда ерни масофадан зондлаш, телекоммуникация сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш, илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, аэрокосмик стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадлар белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0