Россия

Россия жаҳон бозорига ўғит етказиб беришни кўпайтиришга тайёр – Путин

© Sputnik / Гавриил Григоров / Медиабанкка ўтиш Владимир Путин
 Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Путин Россия ҳеч бир истисносиз барча ҳамкорлар билан ўғитлар масаласида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россия жаҳон бозорига ўғитлар экспортини кенгайтиришга тайёр. Бу ҳақда президент Владимир Путин Россия саноатчилари ва тадбиркорлари иттифоқининг минерал ўғитлар комиссияси раиси, “Уралхим” таъсисчиси Дмитрий Мазепин билан учрашувда айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Суҳбат аввалида, президент “Уралхим” жаҳон бозоридаги энг йирик ўйинчилардан бири эканини таъкидлади.

“Мен биламанки, иш давом этмоқда, айрим давлатлар томонидан яратилган сунъий тўсиқларга қарамай, иш анча яхши кетмоқда. Тушунишимча, бундан фақат жаҳон бозорлари азият чекмоқда. Биз ҳеч қандай истисносиз бу ишни барча ҳамкорлар билан кенгайтиришга тайёрмиз”, - деди Путин, суҳбатдошидан вазиятни баҳолашни сўраб.

Тадбиркорнинг қайд этишича, жорий йилда 42 миллион тонна ўғит ишлаб чиқарилиб, 12 миллион тоннаси ички бозорга йўналтирилган. Ғарб санкциялари шароитида, Мазепиннинг айтишича, компаниялар ташқи бозорларда ишлашда муаммоларга дуч келишди – Европа, хусусан, Болтиқбўйи, бандаргоҳларида экспортчиларнинг 400 минг тоннадан ортиқ (262 минг тоннаси “Уралхим”га тегишли) маҳсулоти музлатиб қўйилди.
Тадбиркор Россия компаниялари Африканинг 26 давлати билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганини ва БМТ шафелигида блокланган ўғитларни текин етказиб беришни ташкил этишни таклиф қилганини таъкидлади. Путин бу фикрни маъқуллаб, бу борада қитъа етакчилари бевосита у билан боғланганини қўшимча қилди. Унинг фикрича, таъминотни блокировка қилишни “умуман қабул қилиб бўлмайди”.
“Албатта, биз, биринчи навбатда, ўзимизнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари манфаатларини таъминлаш, сизнинг анъанавий мижозларингизни, истеъмолчиларни таъминлашимиз керак, шу билан бирга, ривожланаётган мамлакатлардаги дўстларимизни, биринчи навбатда, ҳозир айтганимиздек, Африка мамлакатларини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Бу инсонпарварлик нуқтаи назаридан ва алалоқибат бизнес нуқтаи назаридан ҳам тўғри бўлади, яъни сиз бозорларингизни қўллаб-қувватлайсиз”, - дейди Путин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси бош котиби Ребека Гринспан аввалроқ Россия ўғитларининг навбатдаги партияси Ғарбий Африкага юборилиши мумкинлигини айтган эди. Бу масала билан “Уралхим”, “Уралкалий”, БМТ, Жаҳон банки ва Франция ҳукумати шуғулланяпти.
Жорий ёзда Истанбулда иккита ҳужжат имзоланди, улардан бири Украина донини Қора денгиз портларидан экспорт қилишга тегишли, иккинчиси эса Москва ва БМТ котибияти ўртасида Россия озиқ-овқат ва ўғитларини жаҳон бозорига етказишга кўмаклашиш тўғрисидаги англашув меморандумидир.
Биринчи шартнома муддати 18 ноябрда тугади, томонларнинг (Россия, Туркия, Украина, БМТ) эътирозлари бўлмаса, келишув автоматик равишда 120 кунга узайтирилишини белгилаб қўйилгани учун, битим муддати узайди. Меморандумнинг амал қилиш муддати, ўз навбатида, уч йил.
Янгиликлар лентаси
0