Россия-Ўзбекистон таълим форуми: таълим соҳасидаги инновациялар муҳокама қилинди

© SputnikВ Ташкенте проходит российско-узбекский образовательный форум по проблемам общего образования
В Ташкенте проходит российско-узбекский образовательный форум по проблемам общего образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия-Ўзбекистон таълим форумида олти давлатдан 150 дан ортиқ таълим ташкилотлари раҳбарлари ва экспертлари иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкентда “Замонавий мактабда ўқитиш методикаси: муаммолар ва инновацион ечимлар” мавзусида Россия-Ўзбекистон таълим форуми бўлиб ўтмоқда.
Sputnik мухбирининг хабар беришича, унда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Мўғулистон, Сербия ва Туркиядан 150 дан ортиқ таълим ташкилотлари раҳбарлари ва экспертлари иштирок этмоқда.
Мутахассислар еттита асосий фанлар: кимё, физика, география, информатика, биология ва рус тилини ўқитишда инновацион технология ва методларни жорий этиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

“Бугун биз ахборотлаштиришдан рақамлаштиришга ўтмоқдамиз, таълимга рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Шундай экан, бугунги кунда ҳар бир ўқитувчи рақамли компетенцияларга муҳтож эканини англаши керак”, - дейди A.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг рақамли таълим кафедраси мудири, профессор Татяна Носкова.

Форум “Класс! (Зўр!)” Россия-Ўзбекистон қўшма гуманитар лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

“Лойиҳа устида 150 дан ортиқ мутахассислар ишламоқда, Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун теледидактик материаллар тайёрланмоқда. Шундай қилиб, 2022-йилда “ Класс! (Зўр!)” лойиҳасини амалга ошириш янада кенгайди... Ишончим комилки, форум дастури иштирокчиларга иш тажрибасини алмашиш ва анъанавий муваффақиятли ўқитиш амалиётини мактаб таълими тизимидаги замонавий ишланмалар билан боғлаш имконини беради”, - дейди Россия давлат педагогика университети ректори Сергей Тарасов.

Форум иштирокчилари ўқитувчиларнинг методик тайёргарлиги ва таълимни рақамлаштириш ва замонавий ўқитувчи меҳнатига алоҳида эътибор қаратишди.

“Масалан, бугун биз иммерсив технологиялар ҳақида гапирдик. Бу ўқув жараёнида қўлланилиши режалаштирилган виртуал реаллик технологиялари. 3D кўзойнаклар ҳар қандай дидактик муҳитга шўнғиш имконини беради. Мисол учун, агар географияда денгиз манзараларини ўрганиш мавзуси мавжуд бўлса, у ҳолда талаба кўзойнак тақиб, денгизда сузиши ва оролда тўхташи мумкин. Биологияни ўрганиш орқали у қон томирларидан ўтиши мумкин. Бу бугунги кунда белгилаб қўйилган келажак технологияси. Бундай истиқболлар бизни ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан бирлаштиради”, - деди Sputnik мухбирига Россия давлат педагогика университети профессори Юлия Комарова.

Форумнинг иккинчи куни иштирокчилар мактаб фанининг таълим салоҳияти, кичик ёшдаги ўқувчиларнинг шахсий ривожланиши техникаси ва усуллари, рус тилини чет тили сифатида ўқитишда медиа матнларнинг услубий имкониятларини муҳокама қилишади.
Янгиликлар лентаси
0