Россия

Зеленскийдан янги провокацияларни кутиш мумкин – Наришкин Польшадаги ҳодиса ҳақида

© Пресс-служба Государственной Думы РФ / Медиабанкка ўтишДиректор Службы внешней разведки Сергей Нарышкин на заседании парламентской комиссии по расследованию деятельности биолабораторий США на Украине.
Директор Службы внешней разведки Сергей Нарышкин на заседании парламентской комиссии по расследованию деятельности биолабораторий США на Украине.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Ташқи разведка хизмати директори Киев режими НАТО ва Россия ўртасида ҳарбий можаро келтириб чиқаришга уринганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Польша ҳудудида ракета қулаши билан боғлиқ воқеа Киев режимининг жинояткорона феъл-атворини намойиш қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Киев режими НАТО ва Россия ўртасида ҳарбий можаро келтириб чиқаришга уринган.
“Воқеалар ривожи шуни кўрсатдики, Киев режимининг асосий ҳомийлари вазиятга холис бериш учун ўзларида куч топишди ва аслини олганда Зеленскийнинг жиловини тортиб қўйишди. Бир вақтнинг ўзида воқеалар ривожи НАТО ва АҚШ сиймосидаги Ғарб қўрқиши ва Россия билан ҳарбий можаро бошланишини истамаслигини кўрсатди”, - деди Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.
Наришкиннинг таъкидлашича, Ташқи разведка хизматига келиб тушаётган маълумотлар Ғарб барибир Украинадан чиқим материали сифатида, Россияни ушлаб туриш дастаги ва воситаси сифатида фойдаланишини кўрсатмоқда.
“Бироқ шу билан бирга биз Ғарб мамлакатлари Киев режимининг масъулиятсиз хулқ-атворидан, доимий тиланчилигидан чарчаганини кўряпмиз. Биз Ғарбда Украинага аввалги ҳажмда ёрдам кўрсатиш имкониятлари борасида мунозаралар кучайганини ҳам кузатяпмиз. Албатта, Зеленский буни ҳис қилмоқда, ва Киевдан янги провокацияларни кутиш мумкин”, - дея хулоса қилди у.
15 ноябрь куни Украина билан чегарада Польша жанубидаги Пшеводув аҳоли пунктида ракета қулаб тушди, бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Украина президенти Зеленский бунда Россияни айблаб, Ғарбдан “ҳаракатини бошлашни” талаб қилди.
Аммо Польша президенти Анджей Дуда республика маълумотларига кўра, қулаган ракета Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига тегишли эканини маълум қилди. АҚШ Давлат департаменти Польша ҳукуматининг хулосалари аниқлигига тўлиқ ишонч билдирди. Россия ТИВ Киевнинг воқеага оид баёнотларини қўпол провокация деб атади. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета Украинанинг С-300 ҳаво ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига тегишли.
Янгиликлар лентаси
0