Спорт

ФИФА Германия жамоасини норозилик намойиши учун жазоламайди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишИгроки сборной Германии перед началом матча группового этапа чемпионата мира по футболу между сборными Германии и Японии.
Игроки сборной Германии перед началом матча группового этапа чемпионата мира по футболу между сборными Германии и Японии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўйин олдидан Германия футболчилари оғизларини ёпиб, ФИФАнинг айрим таъқиқларига нисбатан норозилик билдирганди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Япония терма жамоаси билан ўйин олдидан норозилик билдиргани учун Германия терма жамоасига нисбатан интизомий жазо қўлламайди. Бу ҳақда РИА Новости журналист Роб Харрисга асосланиб, хабар берди.
23 ноябрь куни Германия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги “Е” гуруҳи учрашуви бўлиб ўтди ва ўйин 2:1 ҳисобида японияликлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйин бошланишидан олдин жамоавий суратга тушган футболчилар ФИФА инклюзивликни қўллаб-қувватлаш учун ўйин вақтида One Love сардорлик боғичларини тақишни тақиқлаганига жавобан оғизларини қўллари билан ёпишган.
Душанба куни “Associated Press” агентлиги Европанинг етти терма жамоаси сардорлари, жумладан, англиялик Гарри Кейн ФИФА ўйинчиларни сариқ карточкалар билан жазолаши ҳақида огоҳлантиргач, қўлларига One Love боғичини тақиш режаларидан воз кечгани ҳақида хабар берди. “Bild” нашрининг хабар беришича, Германия футбол ассоциацияси (DFB) ФИФАнинг ҳаракатлари устидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Янгиликлар лентаси
0