https://sputniknews.uz/20221124/fifa-qatardagi-jchda-muxlislarning-hayqiriqlari-sababli-birinchi-intizomiy-ish-ochdi-30211415.html
Қатардаги ЖЧда ФИФА мухлисларга нисбатан биринчи интизомий иш очди
Қатардаги ЖЧда ФИФА мухлисларга нисбатан биринчи интизомий иш очди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳайқириқлар жаҳон чемпионати олдидан турнирда Эквадор ўрнини эгаллашни истаган Чили терма жамоасига қаратилган - тафсилотлар. 24.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-24T09:47+0500
2022-11-24T09:47+0500
2022-11-24T10:06+0500
спорт
футбол
қатар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/14/20563893_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_2826566e2c37608e47251b2bd19916c2.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Қатар терма жамоаси билан турнирнинг очилиш ўйини чоғида Эквадор терма жамоаси мухлисларининг камситувчи ҳайқириқлари сабабли биринчи интизомий иш очди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.Эквадор терма жамоаси якшанба куни “Эль-Байт” стадионида Қатар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундан сўнг, ФИФА мухлисларнинг ҳайқириқлари туфайли Эквадор терма жамоасига қарши айбловлар қўйди ва ўз тартиб-интизом кодексининг дискриминацияга оид бўлимига ишора қилди.Агентлик хабарига кўра, бу ҳайқириқлар жаҳон чемпионати олдидан турнирда Эквадор ўрнини эгаллашни истаган Чили терма жамоасига қаратилган.Қайд этилишича, эквадорлик мухлислар ҳам “Биз пиво истаймиз” деб ҳайқирган. Аввалроқ ФИФА ва ЖЧ-2022 ташкилотчилари жаҳон чемпионатининг барча стадионларида алкоголли пиво сотишни тақиқлаган эди.
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/14/20563893_455:0:3186:2048_1920x0_80_0_0_2865c3fa0dfce15563edc7014addaef9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
спорт, футбол, қатар
Қатардаги ЖЧда ФИФА мухлисларга нисбатан биринчи интизомий иш очди
09:47 24.11.2022 (янгиланди: 10:06 24.11.2022) Ҳайқириқлар жаҳон чемпионати олдидан турнирда Эквадор ўрнини эгаллашни истаган Чили терма жамоасига қаратилган - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Қатар терма жамоаси билан турнирнинг очилиш ўйини чоғида Эквадор терма жамоаси мухлисларининг камситувчи ҳайқириқлари сабабли биринчи интизомий иш очди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Эквадор терма жамоаси якшанба куни “Эль-Байт” стадионида Қатар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундан сўнг, ФИФА мухлисларнинг ҳайқириқлари туфайли Эквадор терма жамоасига қарши айбловлар қўйди ва ўз тартиб-интизом кодексининг дискриминацияга оид бўлимига ишора қилди.
Агентлик хабарига кўра, бу ҳайқириқлар жаҳон чемпионати олдидан турнирда Эквадор ўрнини эгаллашни истаган Чили терма жамоасига қаратилган.
Қайд этилишича, эквадорлик мухлислар ҳам “Биз пиво истаймиз” деб ҳайқирган. Аввалроқ ФИФА ва ЖЧ-2022 ташкилотчилари жаҳон чемпионатининг барча стадионларида алкоголли пиво сотишни тақиқлаган эди.