Жамият

Молия вазири амалдаги бюджет харажатларини оширишни сўради

© Depositphotos.com / TatiantmarieНациональная валюта - узбекский сум
Национальная валюта - узбекский сум  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Келгуси йилда Давлат бюджетининг тақчиллиги 3 фоиздан 4 фоизга ошади ва қатор вазирликларга қўшимча маблағлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қуйи палата ялпи мажлисида молия вазири Тимур Ишметов қонунга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди. У айрим биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари кесимидаги тегишли вазирлик ва ташкилотлар рўйхати ва маблағ ҳажмини очиқлади.
1. Халқ таълими вазирлигига қўшимча 922 млрд сўм ажратилади:
Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш учун — 106 млрд сўм;
мактаб ўқувчиларининг дарслик ижара харажатларини бюджетдан қоплаш учун — 400 млрд сўм;
ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга ёки чет тили сертификатига эга ўқитувчиларга 50 фоиз устама ҳақи тўлаб бериш учун — 77 млрд сўм йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, вазир қатор вазирлик ва идораларга қуйидаги миқдорда қўшимча маблағлар ажратилаётганини маълум қилди:
Мактабгача таълим вазирлигига йил бошида тасдиқланган маблағларга қўшимча – 500 млрд сўм;
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қўшимча – 160 млрд сўм;
3. Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча – 2,4 трлн сўм;
4. Маданият вазирлигига қўшимча – 96 млрд сўм,
5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига – 538 млрд сўм;
6. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига – 311 млрд сўм;
7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг йил бошидаги харажатларига қўшимча 26 млрд сўм.
Вазир бундан ташқари яна қатор ташкилотларга қўшимча маблағлар ажратилишини санаб ўтди.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0