КХШТ саммитида қирғиз-тожик чегарасидаги низо муҳокама қилинди

© Sputnik / Игорь Егоров / Медиабанкка ўтишКиргизские солдаты на киргизско-таджикской границе
Киргизские солдаты на киргизско-таджикской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Песков КХШТ давлатлари раҳбарлари саммитида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги зиддий муҳокама қилинганини айтди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити давомида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги можаро муҳокама қилинди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
“Унга (КХШТ саммитида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги вазият – таҳр.) тўхтаб ўтилди. Иштирокчи давлатлар ўртасидаги бу зиддиятли вазиятлардан қутулиш учун ташкилотда сиёсий ирода мавжуд”, дейди Песков журналистлар саволларига жавоб бериб.
Унинг қўшимча қилишича, президентлар низони бартараф қилиш заруратини тушунадилар, бироқ жараённинг бориши қийин, шунга қарамай давом этади.
Маълумот учун, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги аниқланмаган ҳудудлар вақти-вақти билан тўқнашув зонасига айланади. Тожик-қирғиз чегарасида охирги марта вазият 14-16 сентябрь кунлари кескинлашган эди.
25 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари вазиятни тартибга солиш бўйича протокол имзолади, унда улар чегарадаги можароларни тугатиш, делимитация ва демаркация жараёнини тезлаштиришга келишиб олинди. Шунингдек, ҳужжатга кўра, томонлар можаролар тез-тез содир бўладиган жойларда тўртта чегара пунктларини ўрнатишга келишиб олди.
Янгиликлар лентаси
0