Мирзиёев келгуси ойда Қирғизистонга расмий ташриф билан боришни режалаштирмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев, архивное фото
Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Декабрь ойида Ўзбекистон президенти Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Декабрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг янги тайинланган элчиси Муса Жаманбаевнинг Ўзбекистон раҳбарига ишонч ёрлиғини топшириш чоғида маълум қилинди.
Қирғизистон элчисига мурожаат қилар экан, Мирзиёев ўзбек ва қардош қирғиз халқи тарихи ва анъаналари муштарак бўлган яқин қўшнилар эканини қайд этди. Бугун давлатлар ўртасида ишон ва ўзаро ҳурматга асосланган конструктив мулоқот қарор топган. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ўтган йили 11-12 март кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи икки давлат муносабатлари тарихида янги саҳифа очган.
"Барча долзарб масалалар ўз вақтида, ҳар икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қардош халқларимизнинг фаровонлиги йўлида ҳал этилмоқда. Айниқса, эришилган келишувлар асосида чегара масалалари ҳал қилингани мисли кўрилмаган умумий ютуғимиз бўлди", - деди Мирзиёев.
Таъкидланишича, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, таълим ва маданий-гуманитар жабҳалардаги алоқалар ҳам фаоллашиб бораётир. Йил бошидан буён мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш кўрсаткичи 30 фоизга ошиб, 1 миллиард долларга етган.
Минтақавий инфратузилма лойиҳалари, жумладан, Қамбар-ота гидроэлектр станцияси ҳамда Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилиши бошлангани ҳам дўст халқларнинг умумий манфаатларига хизмат қилади.
"Ўзбекистон президентининг келгуси ойда Қирғизистонга бўлажак ташрифи икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди", - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0