Маданият

Остонада Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида гала-концерт бўлиб ўтди - фото

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ташкил этилган концерт дастури қандай ўтганлиги ҳақида материалимизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ўзбек ва қозоқ ижодкорлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтди. Маданият вазирлиги Sputnik мухбирига маълум қилишича, концерт дастуридан ўзбекистонлик санъаткорларнинг 20дан ошиқ қўшиқлари жой олди.
Концерт дастури Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли ва “Наврўз” рақс ансамблининг ижроси билан бошланди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон халқ артистлари Муножат Йўлчиева, Женисбек Пиязов, Махмуд Номозов ва Мансур Тошматовлар қўшиқ куйлашди.
Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматовнинг сўзларига кўра, концерт ва учрашувлар ўзбекистонлик санъаткорлар учун эсда қоларли хотираларни туҳфа этмоқда.
“Менинг санъатим билан собиқ иттифоқдаги ва МДҲ мамлакатлари таниш, Қозоғистонга ташрифимизда орадан вақтлар ўтиб, инсонлар мени эслаяптими, ёшлик давримда айтган қўшиқларим уларга ҳамон ёқяптими деган ўйлар қалбимдан ўтди ва амин бўлдимки, ҳамон мухлислар қалбидаман! Бизнинг тилимиз, урф-одатларимиз, қарашларимиз бир-бири билан яқин, мана шундай туркий тилли давлатлар билан алоқаларимиз яхши бўлса, ўзаро тинчлик абадий бўлади, инсонларнинг дўстлик ришталари янада мустаҳкамланади. Мана шундай тадбирларимиз кўпаяверсин!”, дейди Мансур Тошматов Sputnik мухбирига.
Мансур Тошматов концертда "Сияй Ташкент, звезда Востока" ва "Ватаним" қўшиқларини ижро этди.
Концерт дасуридан шунингдек, ўзбекистонлик ёш ижодкорларнинг чиқишлари ҳам жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Остонада 21 ноябрдан Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Тадбирларда Ўзбекистондан юздан ортиқ ижодкорлар, хусусан маданият ва санъат намоёндалари, ҳунарманд ва рассомлар иштирок этмоқда.
© Маданият вазирлиги
Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
1/8
© Маданият вазирлиги
Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
2/8
© Маданият вазирлиги
Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
3/8
© Маданият вазирлиги
Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
4/8
© Маданият вазирлиги
Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
5/8
© Маданият вазирлиги
Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
6/8
© Маданият вазирлиги
Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
7/8
© Маданият вазирлиги
Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон
8/8
Янгиликлар лентаси
0