Россия

Ўзбекистон Россияликлар энг кўп саёҳат қилган топ-3 давлатлар қаторига кирди

© Локации uzbАнсамбль Шахи-Зинда в Самарканде
Ансамбль Шахи-Зинда в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Руслар бу кузда қандай саёҳат йўналишларини танлашди- бизнинг материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг кузида россияликлар энг кўп чипта сотиб олган машҳур йўналишлар учлигига кирди. Бундай маълумотлар Tutu.ru хизмати таҳлилчилари томонидан тақдим этилди.
Шундай қилиб, биринчи ўринни Тожикистон эгаллади. Бу мамлакатга чипта сотиб олган йўловчилар улуши 18,53 фоизни, бир томонлама чиптанинг ўртача нархи эса 14,2 минг рублни ташкил қилган.
Қирғизистон иккинчи ўринда. Кузда 16,78% россияликлар мазкур давлатга саёҳат қилишга қарор қилишган ва ўртача ҳисоб 16 000 рублни ташкил этди.

Учинчи ўринни Ўзбекистон банд этган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, мамлакат саёҳатчиларнинг 14,17% томонидан танланди ва ўртача чипта нархи бир томонга 17,5 минг рублни ташкил этди.

Бундан ташқари, бу кузда руслар орасида машҳур йўналишлар рўйхати қуйидагича:
Арманистон 12,01%, 18 820 рубль;
Озарбайжон 11,32%, 16279 рубль;
Туркия 8,61%, 30242 рубль;
Беларусь 4,99%, 8399 рубль;
Қозоғистон 4,51%, 21437 рубль;
БАА 1,41%, 46 346 рубль;
Исроил 1,22%, 47883 рубль;
Грузия 1,03%, 31224 рубль;
Миср 0,45%, 38706 рубль;
Таиланд 0,44%, 71287 рубль;
Германия 0,43%, 39533 рубль;
Сербия 0,42%, 40291 рубль.
Янгиликлар лентаси
0