Ўзбекистон учун атом лойиҳаларнинг учта яхши томони

© Sputnik / Екатерина Лызлова / Медиабанкка ўтишМеждународный форум "Атомэкспо" в Сочи
Международный форум Атомэкспо в Сочи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда атом энергетикаси ривожланишининг ижобий томонларидан бири шундаки, ядровий лойиҳалар саратон касалликлари диагностикаси ва уларни даволаш сифатини оширади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги ядровий физика институти атом энергетикаси бўйича 2009 йилдан Сочида ўтказиб келинадиган энг йирик форум - “ATOMEXPO-2022” иштирокчисига айланди. Форум куни кеча якунланди, ва институт директори Илҳом Содиқовнинг айтишича, - Россиянинг ТВEЛ ядро ёқилғиси ишлаб чиқарувчиси ва Росатомнинг иккита бўлинмаси, Фан ва инновациялар лойиҳаси ва МБИР билан учта тасдиқланган келишувлар билан қайтди.
Ушбу ҳужжатлар амалиётда нималар беради? Форум иштирокчиларга биз ушбу савол билан мурожаат қилдик.

Электроэнергия ишлаб чиқариш

Аввало МБИР нима эканлигини айтиб ўтиш зарур. МБИР - бу тўртинчи авлод кўп мақсадли тез нейтрон тадқиқот реактори. Уни айни пайтда Россиянинг Димитровоград шаҳрида қуришмоқда. Лойиҳанинг ишга туширилиши 2028 йилга режалаштирилган, бироқ қурилиш тез суръатларда давом этмоқда, масалан, 2021 йилда режа 8% ортиғи билан амалга оширилган. ATOMEXPO форумида таъкидланишича, МБИР ишга туширилгандан сўнг энг қудратли тадқиқот реакторига айланади.
МБИР нинг ишга туширилиши атом энергетикаси соҳасида бирваракайига бир нечта масалаларни ҳал қилади. Булар реактор тадқиқотлар ўтказилиши, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарилиши, тиббиёт ва саноат учун зарур бўлган радиоизотоплар олишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш.
МБИР билан келишув туфайли Ўзбекистон олимлари ядро физикасини ривожлантириш йўналишларида тадқиқот олиб боришлари мумкин бўлади, деб хабар беради Росатом ахборот хизмати.

Саратон касалликларини даволаш

“Биз учун амалий ядро физикаси соҳасида радиоизотоп маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улар асосида тиббиёт учун радиофармацевтика воситаларини яратиш устувор йўналиш ҳисобланади”, - дейди Илҳом Содиқов.
Sputnik га берган интервьюсида Содиқов тиббий лойиҳалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.
“Ядровий тиббиёт - бу турли касалликларни даволашда ядровий-физик усуллардан фойдаланиш. Бизда у ёмон ривожланмаган. Институтимиз 60 дан ортиқ номдаги радиофармацевтик препаратлар ишлаб чиқаради, улардан ядровий тиббиётда фойдаланилади. Улардан асосан саратон касалликларига ташхис қўйиш ва даволашда фойдаланишади”, - дейди у.

Чиқиндилар билан ишлаш

Ўзбекистонга “ТВЭЛ” АЖ билан ҳам ҳамкорлик катта фойда келтиради. У ядро объектларини эксплуатацияси бўйича Россия атом саноатининг ягона интегратори ҳисобланади, дейди форумнинг яна бир иштирокчиси, энергетика бўйича эксперт, “Геоэнергетика.инфо” журнали бош муҳаррири Борис Марцинкевич.
“Ўзбекистонни табиат борасида ташвишга солаётган масалалардан бири- бу уран конлари жойларидаги чиқиндилар, мамлакатда эса улар кўп”, - дейди у.
Радиоактив чиқиндиларнинг учинчи ёки тўртинчи синфига тегишли бўлган темир рудасини бойитиш чиқиндилари билан ҳам шуғулланиш керак, деб эслатиб ўтди Марцинкевич.
“Умуман, улар одамлар учун хавф туғдирмайди, аммо муаммолар келтириб чиқармаслиги учун одамлардан узоқроқ тутиш бўйича МАГАТЭ дастури бор. Россияда улар билан алоқа қилиш тизими совет даврида шаклланган. “Радон” корхоналар тармоғи бундай чиқиндиларни йиғиш билан шуғулланган”, -дейди эксперт.
“Радон” тармоғи тарихи ўтган асрнинг 1960 йилларида, СССР Сергиев-Посад вилоятида радиоактив чиқиндиларни маҳаллийлаштириш учун махсус корхона қуришга қарор қилган пайтдан бошланади. Бугунги кунда корхона ядровий чиқиндилар учун биринчи ҳимоя контейнерларини ишга туширди.
“Улар (чиқиндилар) кўп жой эгаллайди, - дейди Марцинкевич- Тасаввур қилинг, ҳатто уран қазиб олувчи корхона ҳудудини ўраб турган панжара ҳам чиқиндига тегишли. Яъни бетон бўлаклари”.
Албатта, бундай чиқиндилар ҳажмини камайтириш керак. Ва бу учун “Радон” бир нечта технологиялардан фойдаланади, улардан бири - компактлаш, чиқиндилар 1,5 минг тоннагача кучга эга бўлган махсус пресс ёрдамида қайта ишлаш. Яна бир технология - чиқиндиларни майдалаш ва контейнерларга жойлаштириш. Бу тажрибаларнинг барчаси ўтган йил охирида уран конларини ўзлаштириш натижасида 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар тўпланган Ўзбекистон учун фойдали.
Янгиликлар лентаси
0