“Ўзбеккосмос” иқтисодиёт соҳаларидаги қонунбузарликларни аниқлайди

© dreamstime.com/1971yesКосмический корабль на фоне планеты Земля.
Космический корабль на фоне планеты Земля. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Бу билан экинларнинг тури ва майдони, ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний чиқинди жойлари пайдо бўлишини аниқлаш даражаси 95 фоизгача етиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. “Ўзбеккосмос” агентлиги космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларидаги қонунбузарлик ҳолатларини аниқлайди. Бу президент 23 ноябрь куни имзолаган қарорда кўзда тутилган.
Қарор билан “Ўзбеккосмос” ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни белгилаш ва космик мониторинг, шу жумладан, давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиши белгиланган.
Давлат космик мониторингини амалга ошириш доирасида “Ўзбеккосмос”га қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилган:
космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш;
давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш;
соҳаларда вазирлик ва идоралар томонидан космик технологияларни қўллаш даражасини мониторинг қилиш ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш.
Қарорга кўра, давлат космик мониторинг тизими орқали ер ости бойликларини қазиб олиш, сув ресурсларини муҳофаза этиш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва реализация қилиш йўналишларида (давлат ер ва кадастр назорати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно) аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун ундириладиган маъмурий жарималарнинг 10 фоизи Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
“Ўзбеккосмос”га фаолиятни ривожлантириш мақсадида Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш вазифаси топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0