Россия

Россия келаси йил ҳам ЕОИИ давлатларига шакар етказиб беради - Бодин

© Pixabay / jakob5200Рафинад, архивное фото
Рафинад, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бу йил Россияда лавлаги шакарини ишлаб чиқариш бошланганига 220 йил тўлди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия 2023 йилда ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларини шакар маҳсулоти билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Россия шакар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Андрей Бодин "Россия сегодня" ХАА томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Андрей Бодиннинг сўзларига кўра, мамлакатда шакар ишлаб чиқариш режадагидек давом этмоқда ва маҳсулот барча савдо шохобчалари пештахталарида сотилмоқда.

“Биз 2023 йилда нафақат Россияни, балки Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларини ҳам шакар билан таъминлаймиз. Бу йил ҳақиқатан ҳам об-ҳаво ва иқлим шароити сабабли қанд лавлаги йиғиб олишга бироз кечикдик. Аммо бизда қор тозаловчи комбайнлар сотиб олиш имконияти бор ва бу ҳатто қор остидан ҳам ҳосил йиғиш имконини беради”, дейди Андрей Бодин.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда мамлакатда 65та шакар заводлари мавжуд. Уларда 250 минг ишчи ўз фаолиятини олиб бормоқда. Шакар ишлаб чиқариш хажми бу йил 6,1 млн тоннага тенг бўлди.
Маълумот учун, 27 ноябрь куни Россияда шакар куни нишонланади. Бу йил Россияда лавлаги шакарини ишлаб чиқариш бошланганига 220 йил тўлди.
Тарихий маълумотларга кўра, 1802 йил ноябрь ойида Тула вилоятининг Алябево қишлоғида қанд лавлагини қайта ишлайдиган биринчи шакар заводи ишга туширилган. Шу йилнинг ўзида ишлаб чиқариш мавсуми бошланди, унинг давомида заводда 300 пуд шакар ишлаб чиқарилган.
Илгари Россияга қамиш оқ шакар ва хом шакар импорт қилинган, ундан оқ шакар ишлаб чиқарилган. Уч аср давомида шакар иқтисодий рағбатлантирувчи омил бўлиб келди ва унинг савдоси катта капитал оқимига туртки бўлган.
Янгиликлар лентаси
0