Спорт

Шахмат: Терма жамоа шарафига махсус ваучерлар муомалага чиқарилди

© Федерация шахмат УзбекистанаКоманда Узбекистана выиграла шахматную Олимпиаду в Индии
Команда Узбекистана выиграла шахматную Олимпиаду в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Жамоа шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Украина жамоасини яна бир бор мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоа шарафига махсус ваучерлар муомалага чиқарилди. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев маълум қилди.

“Терма жамоамиз шарафига махсус ваучерлар муомалага чиқарилибди. Шамсиддин банкноти тез орада муомалага чиқарилар экан”, деб ёзади Алишер Садуллаев ўзининг Telegram-каналида.

© Алишер Садуллаев Терма жамоа шарафига махсус ваучерлар муомалага чиқарилди
Терма жамоа шарафига махсус ваучерлар муомалага чиқарилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Терма жамоа шарафига махсус ваучерлар муомалага чиқарилди
Унинг қўшимча қилишича, Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Украина жамоасига қарши қора доналарда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоа шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Украина жамоасини яна бир бор мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Исроилда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича FIDE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муддатидан олдин кейинги босқичга йўл олишганди.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасидан халқаро гроссмейстерлар Нодирбек Яккуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.
Янгиликлар лентаси
0