Тошкентда аллерголог ва иммунологлар халқаро конгресси иш бошлади

© министерство здравоохраненияВ Ташкенте стартовал II международный конгресс аллергологов-клинических иммунологов
В Ташкенте стартовал II международный конгресс аллергологов-клинических иммунологов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро тадбирда Россия, Австрия, Грузия, Аргентина, Қозоғистон каби давлатлар олимлари ҳам қатнашяпти.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Бугун, 24 ноябрь куни Тошкентда аллерголог-клиник иммунологларнинг II “Молекуляр аллергологиянинг ривожланиш даври” мавзусидаги халқаро конгресси иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда маҳаллий ҳамда Россия, Австрия, Грузия, Аргентина, Қозоғистон каби қатор хорижий мамлакатлар олимлари иштирок этмоқда.
Тадбирда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова ва бошқалар сўзга чиқиб, тиббиётнинг аллергология-клиник иммунология йўналишини ривожлантириш орқали бугунги кунда пайдо бўлаётган янгидан янги турларига самарали ечим топиш мумкинлигини таъкидлади.
Бунинг учун тиббий профилактикани кучайтириш, соҳага доир янги технологияларни ўзлаштириш, илғор диагностика ва даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш зарур экани урғуланди.
Анжуманда аллергологик хизмат, бронхиал астма, аллергик ринит ва молекуляр аллергологик ташхисот, дори аллергияси, атопик дерматитга оид долзарб муаммолар муҳокама қилинмоқда.
Шунингдек, тадбирда илк бор молекуляр аллергологик диагностика бўйича маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг 30-40 фоизи аллергик касалликлардан азият чекмоқда. Хусусан, ривожланган мамлакатларда ҳар уч кишидан бири аллергик ринит, ҳар ўн одамдан бири бронхиал астмага чалинган.
Таъкидланишича, кейинги ўн йилда дунё бўйича аллергик касалликлар кўрсаткичи 2 баробар ошган. Янада хавотирлиси, унинг ўта оғир кечувчи янги турлари ҳам кўпаймоқда. Бу экологик муаммолар, нотўғри овқатланиш, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам ҳаракатлилик каби омиллар билан боғлиқ.
Қолаверса, коронавирусга чалинганларни даволашда антибиотиклар, фермент ва гормон препаратлари, витаминлар, қон суюлтирувчи воситалардан кўп миқдорда фойдаланиш аллергик касалликларни авж олдириб юборди. Оқибатда анафилактик шок, токсикоаллергия, Лайелла ва Стивенс Жонсон синдроми каби охири ўлим билан якун топадиган аллергик касалликлар кўпайди.
Молекуляр аллергология — ана шундай инновацион диагностика усулларидан бири. У аллергеннинг молекуляр компонентларини ўрганиб, таркибида кўп учрайдиган фаол мажор аллергенларни ва организмга тушгач, унга қарши ишлаб чиқарилган антитаначалар специфик иммуноглобулин Е миқдорини ҳар бир аллергенга нисбатан аниқлаб беради.
Янгиликлар лентаси
0