Тошматов: Остонадаги Ўзбекистон маданияти кунлари икки давлат дўстлигини намоён этмоқда

© Sputnik / СтрингерЗолотой голос Узбекистана Мансур Ташматов на концерте в честь Дня России в Ташкенте
Золотой голос Узбекистана Мансур Ташматов на концерте в честь Дня России в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ артистининг сўзларига кўра, ўзбек ва қозоқ халқининг тили, урф-одатлари, қарашлари бир-бирига яқин.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Хонанда ва Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов Қозоғистонда бўлиб ўтаёган Ўзбекистон маданияти кунларида иштирок этмоқда. Sputnik мухбири билан суҳбатда у тадбир борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Қозоғистонда ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунлари бу икки давлат дўстлигини намоён этадиган кенг кўламдаги байрам бўляпти”, - деди Мансуров.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон халқи билан кўришиш, маҳорат дарслари, концерт ва учрашувлар барчаси ўзбекистонлик санъаткорлар учун эсда қоларли хотираларни туҳфа этяпти.
“Қардош халқлар билан учрашувимиз, айниқса Остона шаҳридаги учрашувларда инсонларнинг меҳри, ўзбек санъатига бўлган соғинч ва муҳаббати яққол сезилди”, - дея таассуротлари билан ўртоқлашди у.
“Менинг санъатим билан собиқ иттифоқдаги ва МДҲ мамлакатлари таниш, Қозоғистонга ташрифимизда орадан вақтлар ўтиб, инсонлар мени эслаяптими, ёшлик давримда айтган қўшиқларим уларга ҳамон ёқяптими деган ўйлар қалбимдан ўтди ва амин бўлдимки, ҳамон мухлислар қалбидаман! Бизнинг тилимиз, урф-одатларимиз, қарашларимиз бир-бирига яқин, мана шундай туркий тилли давлатлар билан алоқаларимиз яхши бўлса, ўзаро тинчлик абадий бўлади, инсонларнинг дўстлик ришталари янада мустаҳкамланади. Мана шундай тадбирларимиз кўпаяверсин!”, - дея хулоса қилди Мансуров.
Эслатиб ўтамиз, Остонада 21 ноябрдан Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Тадбирларда Ўзбекистондан юздан ортиқ ижодкорлар, хусусан, маданият ва санъат намоёндалари, ҳунарманд ва рассомлар иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0