Дунёда

Украина асосан русийзабон вилоятларни сафарбар қилмоқда

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУкраинский флаг и монумент "Родина-Мать" в Киеве, Украина.
Украинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве, Украина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Украина шарқида оммавий сафарбарлик эълон қилинган бир вақтда ғарбий вилоятларда 30-40 киши сафарбар қилинган холос.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Президент Владимир Зеленский девонининг буйруғи билан Украинанинг русийзабон ҳудудларида тўлиқ сафарбарлик ишлари олиб борилмоқда, деб маълум қилди РИА Новостига Россия ҳуқуқни сақлаш органларининг Херсон вилоятидадаги вакили.
"Украина Қуролли Кучларидаги манбаларимиз маълумотларига кўра, умумий сафарбарлик фақат Украинанинг русийзабон ҳудудларида - Николаев, Днепропетровск, Черкассида амалга оширилмоқда", - деб таъкидлади агентлик суҳбатдоши.
Худди шундай ҳолат Запорожье вилоятининг Киев назорати остидаги қисмида ҳам содир бўлмоқда, лекин Украинанинг ғарбий вилоятларида вазият бошқача.
"Ғарбий вилоятларда деярли ҳеч кимга тегмаяпти. Ивано-Франковскда 40 киши, Львовда 30 киши сафарбар қилинган холос", - дея таъкидлади ҳуқуқ-тартибот ходими.
Шу тариқа, Киев мамлакатнинг жануби-шарқий вилоятларининг потенциал хавфли русийзабон аҳолисини йўқ қилиш сиёсатини давом эттирмоқда, дея тушунтирди ҳарбий агентликка.
“Украина жануби-шарқидаги аҳолининг умумий сафарбарлиги туфайли, асосан, русийзабон фуқаролар фронтга кетмоқда, Украина қўшинлари эса жанговар ҳаракатлар вақтида руслар томонидан тор-мор қилинмоқда. Шу тариқа Зеленский ўзининг англосакс кураторларининг буйруғини бажармоқда - Украина ғарбидан келганларни жойлаштириш учун ерларни бўшатиб бермоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ, Рада Зеленскийнинг таклифи билан Украинадаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини 90 кунга, 2023 йилнинг 19 февралига қадар узайтирган эди.
Украинада 24 февраль куни ҳарбий ҳолат режими жорий этилди, эртаси куни Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади ва ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди.
Янгиликлар лентаси
0