Дунёда

"Украинани тўлиқ йўқ бўлиш кутмоқда" – Лукашенко Киевни можарога чек қўйишга чақирди

© Sputnik / Sergey Bobylev/Pool / Медиабанкка ўтишПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко на заседании Совета глав стран-участниц ШОС в расширенном составе в Самарканде, Узбекистан
Президент Белоруссии Александр Лукашенко на заседании Совета глав стран-участниц ШОС в расширенном составе в Самарканде, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Беларусь етакчиси Украина кўплаб одамлар қурбон бўлишини истамаса, можарони тўхтатиши кераклигини айтди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Киевни музокараларни бошлаб, можарони тугатишга чақирди, акс ҳолда Украинани “тўлиқ йўқ бўлиш” кутади. Бу ҳақда у Ереванда ўтган КХШТ саммити доирасида журналистлар саволларига жавоб бериётиб маълум қилди, деб хабар берди “Пул первого” Telegram канали.
“Ҳаммаси Украинанинг қўлида. Мен бу мавзуни Зеленский ёки Украинага қаратмоқчи бўлганим учун эмас. Дарҳақиқат, ҳозир ҳамма нарса Украинанинг қўлида”, - дейди Беларусь етакчиси Украина билан тинчлик шартномаси имзолаш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан.
Лукашенконинг таъкидлашича, агар Украина “кўплаб одамлар ҳалок бўлишини истамаса, можаро тўхтатилиши керак”.
“Бу оғир, қийин, мураккаб, лекин улар агар тикланишни хоҳласалар керак. Биз тўхтатишимиз керак, бунга чек қўйиш керак. Чунки бундан кейин Украина бутунлай вайрон бўлади”, - деди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, вақт ўтиши билан халқлар ўртасидаги муносабатлар тарихда бир неча бор содир бўлганидек, албатта тикланади.

“Биз фашистлар Германияси билан қандай курашдик? 30 млн киши қурбон бўлди, бугун ким буни эслайди? Беларусь ва Россиядан бироз, бори шуми? Яъни жароҳатлар битди. Шунчаки гаплашишга эмас, ҳамкорликка, дўстлашишга тайёрлар. Бу ерда ҳам худди шундай уддалаймиз, ҳаммасини тузатамиз. Биз, эҳтимол, ҳозир ҳам бизнинг авлодга, Украина халқига, нима бўлганини тушунтира оламиз”, - дейди Беларусь етакчиси.

Унинг таъкидлашича, шунинг учун “қаерга қарасангиз, ҳамма жойда тинчлик музокаралари. Президентнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Украинани музокаралар жараёнига ундаётган урушга қарши кучлар кўпайиб бормоқда.
Аввалроқ Лукашенко Украина халқининг мавжуд вазиятга муносабати мамлакат раҳбариятини, жумладан, президент Владимир Зеленскийни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилишини айтганди.
Янгиликлар лентаси
0