Дунёда

Хитойда COVID-19 билан касалланиш бўйича рекорд қайд этилди

© AP Photo / Andy WongТестирование на COVID-19 в Пекине
Тестирование на COVID-19 в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Хитой шаҳарларида коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун чекловлар жорий қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Хитой ҳукумати мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сонининг кўпайиши бўйича тарихий рекордни қайд этди.
Хитой Халқ Республикаси Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг бугун, 24 ноябрь куни эълон қилган маълумотларига кўра, ўтган сутка давомида шифокорлар 31 656 та ҳолатни аниқлаган.
Аввалроқ Хитойда инфекциянинг максимал ўсиши 14 апрелда қайд этилганди – 29 411 та ҳолат. Департаментнинг расмий баёнотидан маълум бўлишича, ўтган суткада рўйхатга олинган касалланганларнинг 87 фоизи асемптоматик ташувчилардир.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, 23 ноябрь куни Хитойда COVID-19 дан яна бир киши вафот этди ва мамлакатда коронавируснинг ўлим тугаган ҳолатлари 5232 тага етди. Сўнгги кунларда Хитойда коронавируснинг тарқалиши сезиларли даражада тезлашди.
Хэнань провинцияси маркази Чжэнчжоу шаҳрида расмийлар вирусга қарши кураш чоралар кучайтирилишини эълон қилди. Шаҳарнинг саккиз туманида бугун, 24 ноябрдан бошлаб беш кун давомида одамлар фақат озиқ-овқат сотиб олиш ёки тиббий ёрдам олиш учун уйларини тарк этишлари мумкин. Бу ҳудудларда 6,6 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Бутун шаҳар ҳар куни вирус учун синовдан ўтказилади.
Пекинда кўргазма марказида COVID-19 билан касалланган беморлар учун шифохона очилди. Шунингдек, Пекин халқаро тадқиқотлар университетида вирус аниқланганидан кейин унга киришга тақиқланди. Шаҳардаги айрим савдо марказлари ва офис бинолари ёпилди.
21 ноябрь куни Гуанчжоу шаҳри 3,7 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Байюнь туманини ёпиб қўйди ва Шицзячжуан шаҳрининг баъзи қисмлари аҳолисидан шаҳарда вирусга оммавий тест ўтказилаётганда уйларини тарк этмаслик сўралди. Шицзячжуанда 11 миллионга яқин одам яшайди.
Хитой расмийлари томонидан ҳар куни эълон қилинадиган ҳисоботларга кўра, ҳукумат ва тиббиёт мутахассислари COVID-19 учун “нол бардошлилик” сиёсатини амалга оширишда катта тажрибага эга бўлишига қарамай, Хитойда вирусни назорат қилиш тобора қийинлашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0