Жамият

Юз ёшли дарахтларга табиат ёдгорлиги мақоми берилади

© ГосКомЭкологии УзбекистанаСоздается реестр 100-летних деревьев
Создается реестр 100-летних деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
100 ёшли дарахтларнинг ҳар бирига табиат ёдгорлиги мақоми берилади ва қатъий давлат муҳофазасига олинади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 100 ёшли дарахтлар аниқланиб давлат реестрига киритилмоқда. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси маълум қилди.
Экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов айтишига кўра, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ушбу ишлар доирасида республика бўйлаб юз ёшдан ошган дарахтларни аниқлаш, уларни алоҳида давлат реестрига киритиш ва табиий ёдгорлик мақомини бериш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарорига асосан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни хатловдан ўтказиш, суғориш, дорилаш ва парваришлаш ишлари ташкил этилган.
“Хатловни ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилиб, рақамли маълумотлар базаси яратилмоқда. Айни пайтга қадар Республика миқёсида 5 мингдан, Тошкент шаҳрида эса 100дан ортиқ асрларга тенглашган дарахтлар борлиги маълум бўлди.
Дарахтларнинг рақамли маълумотлар базасини яратишдан асосий мақсад — уларнинг ҳар бирига табиат ёдгорлиги мақомини беришдан иборат. Маълумотлар базаси яратилгандан сўнг ҳар бир ёши катта дарахт қатъий давлат муҳофазасига олинади.
Ушбу дарахтларни табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги қонун талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Илмий-амалий семинарда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим хусусиятларига мос кўчатларни танлаб экиш ва 100 ёшли дарахтларнинг ўзига хос хусусиятлари, касаллик даражаси ва зараркунандалардан асраш бўйича маълумотлар берилди.
Тадбир давомида Республика болалар фтизиатрия ва таянч ҳаракат касалликлари реабилитация марказига эсдалик совғалари ва Ўзбекистон "Қизил китоби" тўпламлари топширилди. Шундан сўнг семинар иштирокчилари томонидан марказ ҳудудига дарахт кўчатлари экилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг кузида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Тадбир доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. 2022 йил охирига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0