Адҳам Икрамов Халқаро Кураш ассоциациясининг вице–президенти лавозимига сайланди

© Спортни ривожлантириш вазирлигиАдҳам Икрамов
Адҳам Икрамов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Oбуна бўлиш
Эндиликда Адкҳам Икрамов Кураш ватани вакили сифатида Курашни дунёда янада ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан бевосита қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Адҳам Икрамов Халқаро Кураш ассоциациясининг вице–президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айни кунларда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртасида XIII Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Чемпионат доирасида Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда ассоциация таркибидаги 70га яқин давлатлар Кураш федерациялари вакиллари, қитъавий Кураш конфедерациялари Президентлари, IKA ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этишди.
© Спортни ривожлантириш вазирлигиАдҳам Икрамов
Адҳам Икрамов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Адҳам Икрамов
Конгрессни IKA Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори Ҳайдар Фармон бошқариб борди.
“Кун тартибидан ўрин олган 20 га яқин масалалар якунида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазири Адкҳам Икрамов Халқаро Кураш ассоциациясини Фахрий биринчи вице–президенти лавозимига сайланди”, дейилади хабарда.
Эндиликда Адкҳам Икрамов Кураш ватани вакили сифатида Курашни дунёда янада ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан бевосита қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул ҳисобланади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати баҳслари 28 ноябрькуни ўз якунига етади.
Янгиликлар лентаси
0