Истанбулдаги аксилтеррор операциясида 18 киши қўлга олинди

© AFP 2023 / Ozan KoseТурецкие полицейские в Стамбуле, архивное фото
Турецкие полицейские в Стамбуле, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Oбуна бўлиш
Бир вақтнинг ўзида 20 та манзилда тезкор тадбир ўтказилиб, 18 киши ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳрида ИШИД* ва “Ал-Қоида”* террорчилик гуруҳлари аъзоларига қарши ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида 18 нафар гумондор қўлга олинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
“Истанбул Хавфсизлик бошқармасининг терроризмга қарши кураш бўлими гуруҳлари қуролли террорчилик ташкилотлари аъзолари ва тўқнашув зоналари билан алоқадор шахсларни қўлга олиш учун операция бошлади.
Гуруҳлар 12 та туманда ташкилотлар билан алоқада бўлган, можаро зоналарида акция ва тадбирлар ўтказаётган, шунингдек, можаро зоналарига бориш йўлларини қидираётган гумондорларнинг манзилларини аниқлади”, дейилади хабарда.
Бир вақтнинг ўзида 20 та манзилда тезкор тадбир ўтказилиб, 18 киши ҳибсга олинган. Ҳозирда қўлга олинган гумондорларни сўроқ қилиш давом этмоқда.
*Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳлар
Янгиликлар лентаси
0