Миллий масс-медиа фонди раҳбарлари ўзгарди - тафсилотлар

© Комил АлламжоновМиллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Oбуна бўлиш
Жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимига Нозима Давлетова сайланди. Фонд директори лавозимига эса Акрамжон Фозилов тайинланди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ва фонд директори ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов маълум қилди.
Қайд этилишича, жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимига Нозима Давлетова сайланди. Фонд директори лавозимига эса Акрамжон Фозилов тайинланди.
© Комил АлламжоновМиллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

“Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимига сайланган Нозима Давлетова ва фонд директори лавозимига тайинланган Акрамжон Фозиловнинг ишларига омад тилаб қоламан”, деб ёзади Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Нозима Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори лавозимига тайинланганди. Унинг номзоди бу лавозимга Масс-медиа фонди Васийлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида тасдиқланган.
Янгиликлар лентаси
0