Жамият

Рўйхатидан ўтган тадбиркорлар бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитацияланади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишЭкран, транслирующий биржевые графики и диаграммы
Экран, транслирующий биржевые графики и диаграммы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Президент томонидан қабул қилинган янги қарор билан, тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби белгиланди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитацияланади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ–430-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга кўра, тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади.
Эндиликда хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда электрон рақамли имзо олиш талаби бекор қилинади.
Ҳужжатда тадбиркорларнинг юқори ликвидли ва монопол бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиши ҳам назарда тутилган.
Тадбиркорларга, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тузилган шартномалар бўйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади.
2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 январгача қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:
монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;
монопол бўлмаган ва устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
металл лист прокати ва цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
пахтадан олинган чигит, пахта мойи (экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.
Шунингдек, маҳсулотларни “форвард” битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Янгиликлар лентаси
0